Закариё 13:1-9 UZV2013 - Bible AI

1[1-2] Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир фаввора очилади. Бу фаввора уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини тозалайди. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган нопок руҳни олиб ташлайман.

3Агар яна сохта пайғамбар чиқса, ўз ота–онаси унга шундай дейди: Ўша пайғамбар яна башорат қилганда ўз туққан ота–онаси уни найза санчиб ўлдиради.

3— Сен энди яшамайсан, чунки сен Эгамиз номидан ёлғон гапларни гапиряпсан.

4Ўша куни пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдаб пайғамбарларнинг жунли кийимларини киймайдилар.

5Энди улар:

5— Мен пайғамбар эмасман, мен ерга ишлов бераман. Ёшлигимдан бир кишининг хизматидаман, — дейдилар.

6Агар бирортаси улардан: — Мен бу яраларни дўстларимнинг уйида орттирдим.”

6— Кўкрагингиздаги яралар қаердан келган? — деб сўраса, уларнинг жавоби қуйидагича бўлади:

7Сарвари Олам шундай демоқда: “Қани, қўзғалгин, эй қилич! Менга яқин бўлганга, Менинг Ўз чўпонимга қарши чиқ. Чўпонга ҳамла қилгин, Шунда қўйлар ҳар ёққа сочилиб кетади, Мен қўзичоқларга қарши қўлимни кўтараман.

8Бутун юртда халқнинг учдан икки қисми ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Эгамиз. — Учдан бир қисми эса тирик қолади.

9Мен мана шу қолган учдан бир қисмини Оловдан ўтказгандай қиламан. Уларни кумушни тоблагандай тоблайман, Олтинни синагандай синайман. Улар Менга илтижо қиладилар, Мен эса уларга жавоб бераман. ‘Улар Менинг халқимдир’, дейман Мен. Улар эса: ‘Эгамиз бизнинг Худомиздир’, деб айтишади.”

>