1
2
3Шундан кейин Эгамиз уруш пайти жанг қилгандай, ўша халқларга қарши жанг қилади.
4Ўша куни У Қуддус шаҳрининг шарқида бўлган
5Сизлар Эгамиз тоғининг водийси орқали қочасизлар. Тоғларнинг орасидаги бу водий Озиёлгача чўзилади. Сизлар
6Ўша куни нур бўлмайди. Барча ёруғлик манбалари сўнади.
7Аммо кун давом этаверади. Шунда кун ҳам, тун ҳам бўлмайди. Кеч кирганда ҳам ёруғ бўлиб тураверади. Бу қачон содир бўлишини фақатгина Эгамиз билади.
8Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади.
9Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар фақатгина Уни Эгамиз, деб билади ва фақат Унга сажда қилишади.
10Шимолдаги Ғибодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт текисликка айланади. Қуддус эса ўзининг юксак жойида тураверади. Шаҳар Бенямин дарвозасидан Эски дарвозагача, Бурчак дарвозасигача, Ханонил минорасидан шоҳнинг шароб чиқариладиган жойларигача чўзилган бўлади.
11Қуддусда яна одамлар яшайдиган бўлади, бундан кейин уни ҳеч қачон вайрон қилишмайди. Қуддусда тинчлик қарор топади.
12Қуддусга қарши уруш очган халқларнинг бошига Эгамиз қуйидаги ўлатни юборади: тирик бўлсалар ҳам танаси чириб кетади, кўзлари косасидаёқ чириб кетади, тиллари эса оғизларидаёқ чириб кетади.
13Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради.
14Ҳатто Яҳудо халқи ҳам Қуддусдаги жангга қўшилади. Унинг атрофидаги барча халқларнинг бойликлари — жуда кўп тилла, кумуш ва кийимлар ўлжа қилиб олинади.
15Юқорида айтилган ўлат душманларнинг отлари, ҳачирлари, туялари, эшаклари — уларнинг қароргоҳидаги ҳамма ҳайвонларга ҳам келади.
16Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ —
17Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилиш учун Қуддусга келмаса, уларнинг юртида ёмғир ёғмайди.
18Агар Миср халқи байрамга келишни рад этса, Эгамиз Чайла байрамига келишни рад этган бошқа халқларнинг бошига солган ўлатни уларнинг бошига ҳам солади.
19Чайла байрамини нишонлашга чиқмаган Миср халқи ва бошқа ҳамма халқларнинг жазоси шу бўлади.
20Ўша куни ҳатто отларнинг бўйинтуруқларидаги қўнғироқларига ҳам “Эгамизга бағишланган”, деб ёзилган бўлади.
21Қуддус ва Яҳудодаги барча қозонлар Сарвари Оламга бағишланган бўлади. Шунда ким