1Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса шайтон уни айблаб турган эди.
2Эгамиз шайтонга шундай деди:
2— Эй, шайтон! Гапларингнинг ҳаммаси ёлғон! Мен Қуддусни танлаган Эгангман. Мен сенга айтаман, гапларинг ёлғон! Ахир, бу киши алангадан қутқарилган бир ўтин парчасидай эмасми?!
3Фариштанинг олдида турган Ёшуа кир кийимларда эди.
4Фаришта атрофида турганларга: — Мана, қара, Мен сенинг гуноҳларингни олиб ташладим, — деди. — Энди сенга тоза, байрамларда киядиган янги кийимларни кийдираман.
4— Унинг кир кийимларини ечинглар, — деди. Ёшуага эса:
5Кейин мен: — Унинг бошига тоза салла кийдиринглар, — дедим. Унинг бошига тоза салла, устига эса янги кийим кийдиришди. Эгамизнинг фариштаси унинг ёнида турар эди.
6Кейин Эгамизнинг фариштаси Ёшуани огоҳлантириб, шундай деди:
7“Сарвари Олам шундай айтмоқда:
7— Агар сен Менинг йўлларимдан юриб, Менинг талабларимни бажарсанг, Менинг уйимда, Маъбадим ҳовлиларида бош бўласан. Сенга шу ерда турганлар орасидан жой бераман.
8Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми “Новда” бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан.
9Мен Ёшуанинг олдига бир тош қўйдим. Менинг етти кўзим ўша тошга қадалган. Бу тошнинг устига Мен ёзув ёзаман, — демоқда Сарвари Олам. — Мана шу юртнинг гуноҳини бир кунда олиб ташлайман.
10Ўша куни сизлар қўни–қўшниларингизни чақириб, ўз узумзорларингизда ва анжир дарахтларингиз тагида ўтирасизлар.