1Мен билан гаплашган фаришта қайтиб келиб, худди мени уйқудан уйғотгандай қилиб турғизди.
2У мендан: — Тилладан ясалган бир чироқпояни кўряпман, унинг устида мой учун бир товоқ турибди. Чироқпояда эса еттита чироқ турибди. У чироқларнинг ҳар бирида еттита жўмрак бор.
2— Нима кўряпсан? — деб сўради. Мен шундай жавоб бердим:
3Чироқпоянинг олдида иккита зайтун дарахти бор. Бу дарахтларнинг бири чироқпоянинг ўнг томонида, иккинчиси эса чап томонида турибди.
4Мен билан гаплашган фариштадан сўрадим: — Булар нима, эй тўрам?
5У мендан: — Нималигини билмайсанми? — деб сўради. Мен: — Йўқ, тўрам, — деб жавоб бердим.
6У менга шундай деди:
6— Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга берган сўзларидир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила ишларинг юришади, — дейди Сарвари Олам.
7— Эй, баланд тоғ, сен нима бўлибсан?! Зарубабел олдида сен текислик бўласан. Зарубабел Менинг уйимни қайта қуради, унинг энг охирги тошини қўяди. Шундан кейин бутун халқ: ‘Гўзал! Гўзал!’ деб ҳайқиради.”
8Яна Эгамиз менга қуйидаги сўзини аён қилди:
9“Зарубабел ўз қўллари билан уйимнинг пойдеворини ётқизди. Қурилишни ҳам ўзи тугатади. Ана шунда Мен, Сарвари Олам сени юборганимни халқ англаб етади.
10Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим — Эгангизнинг етти кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга хурсандчилик билан қарайди.” — Сен кўрган еттита чироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир.
10Шунда Фаришта менга деди:
11[11-12] Мен фариштадан сўрадим: — Чироқпоянинг ўнг ва чап томонида турган зайтун дарахтларининг маъноси нима? Олтин новлари орқали тилласимон мой оқаётган зайтун дарахтларининг икки шохлари нимани билдиради?
13У мендан: — Билмайсанми? — деб сўради. Мен: — Йўқ, тўрам, — деб жавоб бердим.
14У шундай деди:
14— Булар бошига мой суртиб танланган, бутун оламнинг Раббийси олдида хизмат қиладиган икки зотдир.