1
2Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен Қуддусни жуда қаттиқ рашк қиламан. Унга бўлган рашким алангадай ёнмоқда.”
3
4Сарвари Олам шундай демоқда: “Чолу кампирлар яна Қуддус кўчаларида ўтирадилар. Ёши улуғ бўлгани учун уларнинг қўлларида ҳассалари бўлади.
5Шаҳарнинг кўчалари ўйнаётган болалар билан тўлади.”
6Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Балки буларнинг ҳаммаси халқимдан қолганларига имконсиздай туюлар. Аммо бу ишлар Мен учун имконсиз эмас”, демоқда Сарвари Олам.
7Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Мен шарқ ва ғарбда сарсон бўлган Ўз халқимни қутқараман.
8Уларни яна Қуддусда яшаш учун олиб келаман. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Уларнинг устидан садоқат ва одиллик билан ҳукм сураман.”
9Сарвари Олам шундай демоқда: “Довюрак бўлинглар, энди сизлар пайғамбарларнинг сўзларини эшитяпсизлар.
10Ҳа, ўша кунлардан илгари одамларга иш ҳақи берилмасди, ҳайвонлардан ҳам ҳеч бир фойда келмасди. Душманлар халққа тинчлик бермасди. Мен ҳаммани бир–бирига қарши қилиб қўйган эдим.
11Аммо энди, эй, халқимнинг қолганлари, сизлар билан Мен олдингидай муносабатда бўлмайман, — демоқда Сарвари Олам.
12— Сизлар тинчликда уруғларингизни экасизлар. Токларингиз серҳосил бўлади. Ер ҳосил беради, осмондан шудринг тушади. Сизларни Мен мана шулар билан баракалайман.
13Эй
14Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ота–боболарингиз Менинг жаҳлимни чиқарганда бошларига офат келтираман, дегандим. Ўз фикримдан қайтмадим, — демоқда Сарвари Олам.
15— Қўрқманглар. Эй Қуддус ва Яҳудо халқи, энди Мен, сизларга яхшилик келтираман, деб қарор қилдим.
16Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: Бир–бирингизга ҳақиқатни гапиринг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг.
17Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманглар, ёлғон қасам ичманглар. Мен булардан нафратланаман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир.
18Сарвари Олам менга Ўз сўзини аён қилди.
19Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Эй Яҳудо халқи, тўртинчи, бешинчи, еттинчи ва ўнинчи ойлар энди азаю рўза вақти эмас, балки сизлар учун шоду хуррамлик ва қувноқ байрам даври бўлади. Сизлар ҳақиқат ва тинчликни севинглар.”
20Сарвари Олам шундай демоқда: “Ҳали бошқа шаҳарларда яшайдиган одамлар ҳам Қуддусга келади.
21Бир шаҳарнинг аҳолиси иккинчи шаҳарда яшовчиларнинг олдига бориб: ‘Биз кетяпмиз, юринглар,
22Кўп эллар ва кучли халқлар Қуддусга, Сарвари Оламдан меҳр–шафқат сўрашга ва Унга сажда қилишга келадилар.
23Сарвари Оламнинг каломи шудир: “Ўша кунларда турли тилларда гапирувчи халқлардан келган ўн киши бир