1Яҳудо юртида Омон ўғли шоҳ Йўшиё ҳукмронлик қилган даврда Зафаниёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. Зафаниё шоҳ Хизқиё авлодидан бўлиб, Кушининг ўғли, Гадалиёнинг невараси ва Эмориёнинг эвараси эди.
2Эгамиз шундай демоқда: “Мен ер юзидаги ҳаммани Гард қолдирмай супуриб ташлайман.
3Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни, Кўкдаги қушлару Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман. Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни парчалайман. Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан, Ер юзидаги бутун инсон зотини Илдизидан қуритиб юбораман. — Эгамизнинг каломи шудир. —
4Мен Яҳудо ва Қуддусга қарши қўл кўтараман. Баалга сиғинганларни битта қолдирмай йўқ қиламан, Бутпараст руҳонийларнинг хотирасини ўчираман.
6Мендан юз ўгириб, изимдан юрмаган бу одамлар нобуд бўлади, Менга интилмаган, Мендан ёрдам сўрамаганлар ўлади.”
7Эгамиз Раббий олдида сукут сақланг! Зеро, Эгамизнинг келадиган куни яқинлашиб қолди. Эгамиз Ўз халқини қурбонлик қилишга тайёрлади. У таклиф қилган меҳмонлар етиб келди.
8Эгамиз шундай дейди: “Мен қурбонлик келтирадиган ўша куни Яҳудо аъёнларини, шоҳнинг ўғилларини, Бутпараст одатларга берилганларнинг ҳаммасини жазолайман.
10Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Қуддуснинг Балиқ дарвозасидан фарёд кўтарилади, Шаҳарнинг Янги даҳасидан дод–вой эшитилади. Қирлардан вайронагарчилик садолари келади.
12Мен ўша куни бир чироқ оламан, Қуддуснинг ҳар бир бурчагини текшириб чиқаман. ‘Эгамизнинг қўлидан на яхшилик, на ёмонлик келади’, деб Ўйлаганларнинг жазосини бераман. Гуноҳга ботиб ўтирган Бепарво одамларни жазолайман.
13Улар уйлар қуришади, Аммо уйларида яшаш уларга насиб этмайди. Узумзорлар барпо қилишади, Аммо шаробидан ичишолмайди. Бойликлари талон–тарож қилинади, Қурган уйлари бузиб ташланади.”
14Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига! Оз қолди! Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда. Қулоқ солинг! Бу Эгамизнинг кунидир. Бу кун аччиқ кулфат келтиради, Ҳатто жасур жангчилар қўрққанидан бақиради.
15Бу кун Худонинг ғазаб кунидир. Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади, Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади. Зимзиё зулмат куни бўлaр ўша кун, Булут қоплаган тим қоронғи бўлaр ўша кун!
16Мустаҳкам шаҳарлару баланд миноралар Ҳужум остида қолади, Бурғу овозию жангга даъват товушларини Ўша кун ўзида мужассам этади.
17Эгамиз шундай дейди: “Одамлар Менга қарши гуноҳ қилдилар, Шу сабабдан Мен уларнинг бошига кулфат соламан, Улар кўр одамдай қоқилиб юрадилар. Уларнинг қони тўкилиб, ерни қоплайди, Жасадлари тилка–пора бўлиб, ерда гўнгдай ётади.”
18Эгамизнинг ғазаб кунида Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти Бутун дунёни куйдириб ташлайди. Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.