11Эгамиз уларни ваҳимага солади, Ер юзидаги жамики худоларни йўқ қилади. Шунда денгиз қирғоғидаги эллар Эгамизга сажда қилишади. Ҳар бири ўз юртида Эгамизни мадҳ этади.
12Эй, Ҳабашистонликлар, Эгамиз сизларни ҳам қиличи билан ўлдиради.
13Эгамиз шимолга қарши қўл кўтарaди, У Оссурияни йўқ қилади. Найнаво шаҳрини вайрон қилади, Уни сувсиз саҳрога айлантиради.
14У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади, Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади. Сарой вайроналарида бойўғли яшайди, Ойналаридан унинг товуши эшитилади. Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади. Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади.
15Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади! “Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади! Хароб бўлган бу шаҳар Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади. Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.