1Худо қадимда ота–боболаримизга кўп марта ва турли тарзда пайғамбарлар орқали гапирган эди.
2Бу охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўғли орқали гапирди. Худо коинотни Ўғли орқали яратган ва Уни бутун борлиқнинг вориси қилиб тайин этган.
3Ўғил — Худо шуҳратининг порлаши, Худо борлиғининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асраб турибди. У Ўз жонини фидо қилиб, бизни гуноҳлардан поклади, сўнг самода Улуғвор Худонинг ўнг томонида ўтирди.
4Дарҳақиқат, Худо Масиҳга “Ўғил” деб улуғ ном берди. Бу ном Масиҳ фаришталардан ниҳоятда юксак мартабага эга эканлигини кўрсатиб турибди.
5Ахир, Худо биронта фариштага:
Бугун Мен Сенга Ота бўлдим”, — деб айтмаган! Ёки:
“Мен Унга Ота бўламан, У эса Менга Ўғил бўлади.” — демаган!
5“Сен Менинг Ўғлимсан,
6Тўнғич Ўғлини бу дунёга яна юборишидан олдин эса, Худо шундай деб айтади:
6“Ҳамма фаришталарим Унга сажда қилсинлар.”
7Фаришталар ҳақида эса Худо:
Хизматкорларимни ловуллаган олов қиламан, — деганди.
7“Мен Ўз малакларимни шамолларга айлантираман,
8Аммо Ўз Ўғлига У шундай деган:
Адолат ҳассаси шоҳлигинг ҳассасидир.
8“Сен Худосан, Сенинг тахтинг абадийдир,
9Сен солиҳликни севасан, қабиҳликдан нафрат этасан. Шу боис Мен Сени дўстларингдан устун қилдим, Ҳа, Мен, Худойинг, шодлик мойини Сенга суртдим.”
10Яна Ўғлига шундай деган:
Азалда заминнинг пойдеворини Сен қўйгансан, Самоларни Ўз қўлларинг ила яратгансан.
11Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Уларнинг ҳаммаси кийим каби эскириб кетади.
12Кераксиз либосдай уларни тахлаб қўясан, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан. Сен эса ҳеч ўзгармассан, Сен то абад яшайсан.”
13Худо биронта фариштага:
Сен Менинг ўнг томонимда ўтиргин”, — деб айтмаган.
13“Душманларингни оёқларинг остига пойандоз қилмагунимча,
14Ахир, фаришталар бор–йўғи хизматчи руҳлар! Худо уларни абадий ҳаётдан баҳраманд бўладиган одамларга хизмат қилиш учун юборган.