1Имон — умид қилинган нарсаларнинг амалга ошишига ишониш, кўринмайдиган нарсаларга амин бўлиш демакдир.
2Имон туфайли
3Имон туфайли биз коинот Худонинг каломи билан яратилганини англаб
4Имони туфайли
5Имони туфайли Xанўх ўлмади. У тириклайин
6Ишонмаган одам ҳеч қачон Худони мамнун қила олмайди. Ахир, Худога сажда қилаётган ҳар ким Худонинг борлигига ишониши керак, Худога юз бурганларга Худонинг Ўзи мукофот беришига у амин бўлиши керак.
7Имони туфайли Нуҳ оиласини қутқариш учун кема қурганди. У мисли кўрилмаган кулфат ҳақидаги Худонинг огоҳлантиришларини эшитиб, Худодан қўрқиб, Унга қулоқ солганди. Қилган бу иши билан у Худонинг бутун
8Имони туфайли Иброҳим Худога итоат қилди. Худо унга: “Мен сенга мулк қилиб берадиган ерга бор”, деб буюрганда, Иброҳим қаерга кетаётганини билмасдан йўлга тушди.
9Имон билан у Худо ваъда қилган ерда ўрнашди, мусофир бўлиб, чодирларда яшади. Унинг ўғиллари Исҳоқ ва
10Нега Иброҳим бундай қилди? Чунки у Худо томонидан лойиҳалаштирилган ва қурилган, пойдевори мустаҳкам, боқий шаҳарни кутаётган эди.
11Ўзи қариб кетган, хотини Сора эса бепушт бўлганига қарамай, Иброҳим имони туфайли фарзанд кўрди. Чунки фарзандни ваъда қилган Худо садоқатли эканига у ишонарди.
12Шунинг учун бир оёғи гўрда бўлган бу битта одамдан осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз насл келиб чиқди.
13Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб оламдан ўтдилар, аммо Худо берган ваъдасини бажаришига улар ишонардилар. Улар Худо ваъда этган юртга эришмадилар, аммо ўша юртни узоқдан кўриб, хурсанд бўлган эдилар. Улар бу дунёда келгинди ва мусофир эканликларини очиқчасига тан олдилар.
14Мусофирлигини тан олган одамлар ўзларининг ҳақиқий ватанини қўмсаётганини кўрсатадилар.
15Борди–ю, улар келиб чиққан юртини қўмсаган бўлганларида эди, у ерга қайтиб бориш учун иложини топар эдилар.
16Аслида улар яхшироқ юртни, яъни самовий ватанни қўмсаётган эдилар. Шунинг учун Худо Ўзини уларнинг Худоси, деб аташдан ор қилмайди. Худо ҳатто улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди.
17
19Демак, Худо ҳатто ўликларни ҳам тирилтиришга қодир эканлигига Иброҳим ишонарди. Шунинг учун Худо Исҳоқни Иброҳимга тириклайин қайтариб берди. Исҳоқ ўликдан тириладиган ҳамма одамларнинг рамзи бўлиб хизмат қилади.
20Имони туфайли Исҳоқ ўз ўғиллари Ёқуб ва Эсовни дуо қилди. Келажакда дуолари амалга ошишига у ишонганди.
21Имони туфайли Ёқуб ҳам Юсуфнинг ўғилларини бирма–бир дуо қилди. У оламдан кўз юмаётганда ҳам, ўз ҳассасига суянганича, Худога сажда қилди.
22Имони туфайли Юсуф
23Имони туфайли Мусонинг ота–онаси, янги туғилган Мусони уч ой яширишди. Улар чақалоқнинг чиройли эканлигини кўриб,
24Вояга етганда
25Гуноҳ қилиб, вақтинчалик ҳузур–ҳаловатда яшашдан кўра, Худонинг халқи билан бирга азоб–уқубат чекишни у ўзига раво кўрди.
26У келажакдаги мукофотни кўзлагани учун,
27Имони туфайли Мусо Мисрни тарк этди. У фиръавннинг ғазабидан қўрқмади. Гўё кўринмас Худони кўргандек, танлаган йўлидан қайтмади.
28Имони туфайли у Исроил халқига
29Имони туфайли Исроил халқи Қизил денгиздан худди қуруқликдан ўтаётгандек кечиб ўтди. Мисрликлар ҳам ўтмоқчи бўлишди, аммо чўкиб кетишди.
30Исроил халқи етти кун Ерихо шаҳри деворлари атрофида айланиб бўлгандан кейин, уларнинг имони туфайли шаҳар деворлари қулаб тушди.
31Имони туфайли фоҳиша Раҳоба ҳалок бўлмади. У айғоқчиларга меҳмондўстлик қилгани учун, Худога итоат қилмаган ҳамшаҳарлари билан бирга ўлмади.
32Яна кимни мисол қилиб келтирай?! Гидўн, Барақ, Шимшўн, Йифтох,
33Улар имон билан шоҳликларни босиб олдилар, давлатни адолат билан бошқардилар ва Худо берган ваъдаларга эришдилар. Шерларнинг жағларини ёпдилар,
34ловуллаган оловни ўчирдилар ва қилич тиғидан омон қолдилар. Ҳолдан тойган пайтларида кучга тўлдилар, жангда баҳодирлик кўрсатдилар ва ўзга юрт лашкарларини тор–мор қилдилар.
35Аёллар марҳум қариндошларини тирилган ҳолда қайтариб олдилар.
36Баъзилар ҳақорату калтакларга чидадилар, баъзилар занжирбанд бўлиб, зиндонларда ётдилар.
37Уларни тошбўрон қилдилар, таналарини арралаб иккига бўлдилар, қиличдан ўтказдилар. Улар қўй ва эчки пўстинларини кийиб, сарсон–саргардон бўлдилар, муҳтожликда яшадилар, зулм остида қолдилар, хор бўлдилар.
38Улар чўл–саҳроларда, тоғ–тошларда дайдиб юрдилар, ғорларда, ернинг кавакларида яшириндилар. Дунё уларнинг тирноғига ҳам арзимас эди!
39Улар имони туфайли Худонинг мақтовига сазовор бўлдилар. Шундай бўлса–да, Худонинг ваъдасига эришмадилар.
40Худога содиқ қолган бу одамларни Худо биз билан бирга баркамол қилишни истади. Чунки У бизни ҳам ўйлаган ҳолда аълороқ режани тайёрлаб қўйганди.