1Эй
2Худо Исони
3Бироқ Исо Мусодан кўра кўпроқ улуғворликка лойиқ бўлди. Ахир, уйдан кўра уни қурган одам кўпроқ эътиборга сазовор–ку!
4Албатта, ҳар бир уйнинг қурувчиси бор, аммо аслида бутун борлиқнинг бинокори — Худо.
5Мусо содиқ қул эди. У Худонинг бутун халқи орасида энг ишончлиси бўлиб, унинг хизмати келажакда ошкор бўладиган илоҳий ҳақиқатнинг шарпаси эди, холос.
6
7Шундай экан,
8Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар,
9Оталарингиз қирқ йил қилган ишларимни кўрса ҳам,
10Шу боис Мен бу наслдан ғазабланиб, дедим:
11Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим:
12Эй биродарларим, эҳтиёт бўлинглар! Ёмон ниятга қалбингиздан ўрин берманглар, Худога бўлган ишончингизни йўқотманглар. Акс ҳолда бу иллатлар сизларни барҳаёт Худодан қайтаради.
13Ҳар кунни
14Ахир, биз Масиҳга шерик бўлдик. Фақат бошида эга бўлган имонимизни охиригача маҳкам тутишимиз лозим.
15Бир–бирингизга
16Ўшанда Худонинг овозини эшитиб туриб, исён қилган ким эди? Мусо Мисрдан олиб чиққанларнинг ҳаммаси!
17Қирқ йил давомида Худо кимдан ғазабланганди? Гуноҳ қилган одамлардан! Улар ҳаммаси ўлди, саҳро уларга қабр бўлди.
18Худо онт ичиб: “Улар фароғат диёримга кирмайди”, дея ким ҳақида айтган эди? Албатта бўйсунмаган одамлар ҳақида!
19Демак, улар Худога ишонмаганлари учун фароғат диёрига кира олмадилар.