Ибронийларга 4:1-16 UZV2013 - Bible AI

1Худонинг фароғат диёрига кириш ҳақидаги ваъдаси ҳануз кучда қолган. Шунинг учун эҳтиёт бўлайлик, тағин ваъда қилинган фароғат диёрига киришга номуносиб бўлиб қолмайлик.

2Ахир, фароғат диёри ҳақидаги Хушхабар Исроил халқига саҳрода эълон қилингандай, бизга ҳам эълон қилинди. Аммо улар бу Хушхабарни эшитсалар ҳам, унинг қадрига етмадилар. Улар бизга ўхшаб, бу хабарга қулоқ солганларида эди, ишонган бўлар эдилар.

3Биз бу хабарга ишонганимиз учун фароғат диёрига кирамиз. Ишонмаганлар ҳақида эса Худо шундай деганди:
‘Улар фароғат диёримга кирмайди.’” Ҳолбуки, Худо фароғат диёрини дунёни яратганидаёқ тайёрлаб қўйган.

3“Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим:

4Чунки яратилишнинг еттинчи куни ҳақида Муқаддас Битикларда шундай дейилган:
Аммо баъзи одамлар Худонинг фароғат диёрига кирмадилар.

4“Еттинчи куни Худо ҳамма ишларини битириб, дам олди.”

5Юқоридаги парчада айтилгандай:

5“Улар фароғат диёримга кирмайди.”

6Бундан англашиладики, фароғат ҳақидаги Хушхабарни биринчи бўлиб эшитганлар итоатсизлиги учун фароғат диёрига кирмаганлар. Аммо баъзи кишиларга у ерга кириш учун имконият бор.

7Худо ўша кишиларни кўзда тутиб, “бугун” деб аталган яна бир кунни тайин қилди. Кўп йиллардан кейин У бу кун ҳақида Довуд орқали гапирди. Худонинг бу гапини мен олдин ҳам айтиб ўтганман:
Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар!”

7“Қанийди бугун Meнинг овозимга қулоқ солсангиз!

8Агар Ёшуа Исроил халқини фароғатга эриштирганда эди, ўшандан кейин Худо бошқа бир кун ҳақида гапирмаган бўларди.

9Хуллас, Худонинг халқини Шаббат кунига ўхшаган фароғат кутмоқда.

10Худонинг фароғат диёрига кирганлар Худо каби ўз ишларидан дам оладилар, чунки Худо ҳам дунёни яратиб бўлгандан кейин дам олган эди.

11Шундай экан, фароғат диёрига киришга жон куйдирайлик. Акс ҳолда биз ҳам Исроил халқидай итоатсизлик қилиб, фароғатдан бебаҳра қоламиз.

12Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади.

13Бутун борлиқ Худонинг кўзи олдида яп–яланғоч ва очиқдир. Ҳеч ким ва ҳеч нарса Ундан пинҳон эмас. Биз Унга ҳисоб берамиз!

14Шундай экан, ўзимиз эътироф этган эътиқодимизни маҳкам тутайлик! Зотан бизнинг улуғ Олий руҳонийимиз бор. Худонинг самодаги ҳузурига кириб борган бу Олий руҳонийимиз Худонинг Ўғли Исодир.

15У заифликларимизга ҳамдард бўла олади. Ахир, У биз каби ҳар томонлама синалган, лекин бизга ўхшаб гуноҳ қилмаган.

16Келинглар, иноятли Худойимизнинг тахтига жасорат билан яқинлашайлик. Шунда У бизга марҳамат кўрсатади, Унинг инояти зарур вақтда бизга ёрдам беради.

ticle>