Ибронийларга 6:1-20 UZV2013 - Bible AI

1Шундай экан, Масиҳнинг бошланғич таълимотида тўхтаб қолмайлик. Аксинча, имонда етук бўлишга интилайлик. Ҳадеб таълимотнинг илк асосларини ўрганавермайлик. Ўлимга етакловчи ишлардан тавба қилиш ва Худога ишониш ҳақида,

2покланиш маросимлари ва қўл қўйиб дуо қилиш ҳақида, ўликларнинг тирилиши ва абадий ҳукм ҳақида қайта–қайта таълим олишимиз шарт эмас.

3Энди Худонинг мадади билан етуклик сари қадам ташлаймиз.

4Наҳотки Худодан юз ўгирган одамни тавба қилдириб бўлса?! Бундай одам Худонинг нурини кўриб, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлиб,

5Худо каломининг эзгулигини тотиб кўрган ва келажак дунёнинг қудратини ўз тажрибасида кўрган.

6Агар шуларга қарамай, у Худодан қайтса, икки дунёда ҳам тавба қилмайди! Чунки у бу қилмиши билан Худонинг Ўғлини гўё бошқатдан хочга михлаб, ҳамманинг олдида Уни шарманда қилаётгандай бўлади.

7Худонинг йўлидан юрган одамни мўл–кўл ёмғирга тўйган ерга ўхшатса бўлади. Бундай ер деҳқонлар учун яхши ҳосил етиштириб, Худодан барака топади.

8Худодан қайтган одам эса янтоғу тикан босган ерга ўхшайди. Бундай ер фойдасиз бўлиб, лаънатга дучор бўлиш хавфи остида қолади. Охир–оқибатда эса оловга ем бўлади.

9Севимли биродарларим, қаттиқ гапирганимга қарамай, сизлардан кўнглим тўқ. Сизлар нажотга элтувчи тўғри йўлдан кетаётганингизга ишончим комил.

10Ахир, Худо адолатлидир. У сизнинг ишингизни унутмайди, Унга бўлган муҳаббатингиз туфайли азизларига қилган ва қилаётган хизматларингизни ёдида тутади.

11Хизматдаги бу шижоатингизни ҳар бирингиз охиригача асрашингизни чин дилдан хоҳлаймиз. Чунки шундагина Масиҳга бўлган умидингиз сўнмайди.

12Эринчоқ бўлманглар. Аксинча, имони ва сабр–тоқати туфайли Худонинг ваъдаларидан баҳраманд бўлган биродарлардан ўрнак олинглар.

13Худонинг Иброҳимга берган ваъдасини эсланглар. Ўшанда Худо Ўз номи ҳақи қасам ичганди. Зеро, қасам ичиш учун Ўзидан буюкроқ бирон зот йўқ эди.

14Ўшанда Худо қасам ичиб, шундай деганди:
Наслингни сон–саноқсиз қиламан.”

14“Сенга албатта қут–барака бераман,

15Иброҳим сабр–тоқат қилиб, берилган ваъдага эришди.

16Одамлар қасам ичганларида ўзларидан буюкроқ бўлган кимсанинг исми ҳақи қасам ичадилар. Қасам айтилган гапнинг тасдиғи ҳисобланади ва ҳар қандай баҳсга хотима беради.

17Шунга ўхшаб, Худо ҳам Ўз ваъдасини қасам билан тасдиқлади. Чунки халқига барака беришни ваъда қилган Худо шу орқали Ўз иродасининг қатъий эканлигини аниқ кўрсатмоқчи эди.

18Худо ёлғон гапирмайди! Унинг берган ваъдаси ва ичган қасами ҳеч қачон ўзгармайди. Худо тасдиқлаган ваъдасидан энди биз кучли далда олиб, У берган умидни маҳкам тутайлик. Ахир, биз Худодан паноҳ топганмиз.

19Бу умид жонимиз учун тебранмас, мустаҳкам лангардайдир. Умидимиз бизни самовий Чодирдаги парданинг орқа тарафига, Худонинг ҳузурига олиб киради.

20Исо биздан олдин у ерга кириб, биз учун йўл очиб берди. У Маликсидиқ сингари то абад Олий руҳонийимиз бўлди.

ticle>