Ибтидо 14:1-24 UZV2013 - Bible AI

1Ўша пайтда қуйидаги шоҳлар бўлган эди: Шинар [1] шоҳи Омрафил, Элазар шоҳи Ориёх, Элам шоҳи Кадўрламар, Гўйим шоҳи Тидол.

2Ўша тўртала шоҳ қуйидаги бешта шоҳга қарши уруш очдилар: Садўм шоҳи Бэрага, Ғамўра шоҳи Биршага, Адма шоҳи Шинавга, Завўйим шоҳи Шэмоверга ва Бэлах шоҳига. (Бэлах ҳозир Зўвар, деб юритилади.)

3Ана шу бешта шоҳ иттифоқ тузиб, Сиддим водийсида кучларини бирлаштирдилар. (Сиддим водийси ҳозирги Ўлик денгиздир [2].)

4Бу шоҳлар ўн икки йил давомида Кадўрламарга қарам бўлиб келдилар. Ўн учинчи йили унга қарши исён кўтардилар.

5Бир йилдан кейин Кадўрламар ва унинг иттифоқчилари лашкарлари билан келиб, Аштарўт–Карнайимдаги Рафа халқини, Хомдаги Зуз халқини, Хиратайим текислигидаги Эйим халқини,

6Сеир [3] тоғларидаги Хорим халқини [4] чўлнинг четидаги Эл–Поронгача таъқиб қилиб бориб, мағлуб қилдилар.

7Сўнгра улар орқага қайтиб, Эн–Мишпат шаҳрига келдилар ва Омолекларнинг бутун ерларини, шунингдек, Хазазон–Тамарда яшаётган Амор халқини қўлга олдилар. (Эн–Мишпат ҳозир Кадеш, деб юритилади.)

8[8-9] Садўм, Ғамўра, Адма, Завўйим ва Бэлах (яъни Зўвар) шоҳлари ўз лашкарларини Сиддим водийсида [5] саф торттириб, Элам шоҳи Кадўрламарнинг ва Гўйим, Шинар ва Элазар шоҳларининг лашкарларига қарши жангга тайёр қилиб қўйдилар. Хуллас, тўртта шоҳ бешта шоҳга қарши отланди.

10Водийда қора сақич тўлдирилган чуқурлар кўп эди. Садўм ва Ғамўра шоҳлари қочиб кетаётганларида, баъзи лашкарлари ўша чуқурларга йиқилиб тушдилар. Тирик қолганлари тоғларга қочиб қутулиб қолдилар.

11Шундай қилиб, босқинчилар Садўм ва Ғамўрани талон–тарож қилиб, у ердаги ҳамма бойликларни, ғамлаб қўйилган озиқ–овқатларини олиб, ўз йўлларига кетдилар.

12Ибромнинг [6] жияни Лут Садўмда яшаётган эди. Босқинчилар Лутнинг ўзини асирга олиб, унинг ҳам бор нарсасини тортиб олдилар.

13Бир одам босқинчилардан қутулиб, иброний Ибромнинг ёнига қочиб борди ва бўлган воқеани унга сўзлаб берди. Ибром бу пайтда Амор халқидан бўлган Мамре деган одамнинг эманзори [7] ёнида чодир тиккан эди. Мамре ва унинг Эшкўл, Онар деган укалари [8] Ибромнинг иттифоқчилари эдилар.

14Ибром Лутнинг асирга олинганини эшитгач, ўз хонадонида туғилган ҳамма қуролли одамларни тўплади. Улар 318 киши эди. У Кадўрламарнинг лашкари ортидан қувиб, Дан шаҳрида [9] уларга етиб олди.

15Ибром ўша ерда одамларини гуруҳларга бўлиб, тунда ҳар томондан уларга ҳужум қилди. Кадўрламарнинг лашкари қочди, лекин Ибром уларни Дамашқнинг шимолидаги Хўвах шаҳригача қувлаб борди.

16Ибром билан унинг иттифоқчилари ҳамма нарсани — ўлжа олинган нарсаларни, Ибромнинг жияни Лутни ва унинг мол–мулкини, аёлларни ва бошқа асирларни қайтариб олиб келдилар.

17Ибром Кадўрламар ва унинг иттифоқчилари устидан ғалаба қилиб қайтиб келаётганда, Садўм шоҳи уни кутиб олгани Шовей сойлигига келди. (Шовей сойлиги Шоҳ сойлиги [10], деб ҳам аталган.)

18Салим [11] шоҳи Маликсидиқ нон ва шароб олиб чиқди. У Худойи Таолонинг руҳонийси ҳам эди.

19Маликсидиқ Ибромни шундай деб дуо қилди:
Ибромга барака берсин.

19“Еру кўкни яратган [12] Худойи Таоло

20Ёвларингни қўлингга берган Худойи Таолога Ҳамду санолар бўлсин.” Ибром қайтариб олиб келган ҳамма нарсанинг ўндан бирини Маликсидиққа берди.

21Сўнгра Садўм шоҳи Бэра Ибромга шундай деди: — Одамларимни ўзимга қайтариб берсанг бўлди, қайтариб олиб келган ҳамма нарсани ўзингга олавер.

22Лекин Ибром Садўм шоҳига шундай жавоб берди: — Еру кўкни яратган Худойи Таоло — Эгамиз ҳақи қасам ичиб айтаманки,

23мен сенинг бирорта чўпингни ёки чориғингнинг ипини ҳам олмайман. Акс ҳолда: “Ибромни мен бой қилганман”, деб айтишинг мумкин.

24Йигитларимнинг еб–ичганидан ташқари, мен сендан ҳеч нарса олмайман. Мен билан бирга борган иттифоқчиларим Онар, Эшкўл ва Мамре ҳам ўзларининг улушларини олишсин.

>