1Ибром
2Мен сен билан аҳд қиламан, сенга жуда кўп насллар ато қиламан.
3Ибром ерга мук тушиб таъзим қилди. Кейин Худо унга айтди:
4Сен билан қиладиган аҳдим шудир: сен кўплаб халқларнинг отаси бўласан.
5Энди сенинг исмингни ўзгартираман. Исминг энди Ибром эмас, Иброҳим
6Сени жуда ҳам баракали қиламан, сендан халқлар яратаман, сендан шоҳлар келиб чиқади.
7Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан.
8Сен мусофир бўлиб яшаб турган мана шу
9Худо Иброҳимга яна деди:
10Сен ва сенинг наслларинг риоя қилишларингиз керак бўлган аҳдим қуйидагичадир: орангиздаги ҳар бир эркак суннат қилинсин.
11Суннат — сен билан Менинг ўртамиздаги аҳднинг белгиси бўлади.
12Ҳозирдан бошлаб насллар оша хонадонингдаги ҳар бир ўғил бола туғилгандан кейин саккиз кун ўтгач, суннат қилинсин. Бу фақат сенинг оила аъзоларинггагина тегишли бўлмай, балки хонадонингда туғилган хизматкорларингга ва сенинг наслингдан бўлмаган, бегоналардан сотиб олган хизматкорларингга ҳам тегишлидир.
13Хонадонингда туғилган хизматкоринг ҳам, сотиб олинган хизматкоринг ҳам суннат қилинсин. Шундай қилиб, Менинг сен билан қилган аҳдим абадий эканини танангиздаги белги кўрсатиб туради.
14Суннат қилинмаган эркак халқим орасидан йўқ қилинсин. У Менинг аҳдимни бузган ҳисобланади.
15Худо Иброҳимга яна айтди:
16Мен Сорага марҳамат кўрсатаман. Мен ундан сенга ўғил ато қиламан. Ҳа, Мен Сорага шунчалик барака бераманки, у кўп халқларнинг онаси бўлади. Унинг насллари орасидан шоҳлар чиқади.
17Иброҳим мук тушиб таъзим қилди, кейин кулиб қўйди–да, ўзига ўзи деди: “Юз ёшга кирган одам бола кўрар эканми?! Бунинг устига, Сора ҳам тўқсонга кирди, энди бола туғармиди.”
18Иброҳим Худога:
19— Йўқ, хотининг Сора сенга ўғил туғиб беради, — деди Худо. — Сен ўғлингнинг отини Исҳоқ
20Исмоил тўғрисида қилган илтимосингни ҳам эшитдим. Мен унга барака бераман, унинг наслини ҳаддан ташқари кўпайтираман. У ўн икки йўлбошчининг отаси бўлади. Ундан буюк халқ келтириб чиқараман.
21Лекин Мен Ўз аҳдимни туғиладиган ўғлинг Исҳоқ билан қиламан. Келгуси йили худди шу пайтда Сора сенга Исҳоқни туғиб беради.
22Худо Иброҳим билан гаплашиб бўлгач, унинг ёнидан кетди.
23Ўша куниёқ Иброҳим Худо амр этгандай қилди: ўғли Исмоилни, хонадонида туғилган хизматкорларини, бегоналардан сотиб олган хизматкорларини — хонадонидаги ҳамма эркакни суннат қилди.
24Иброҳим суннат бўлганда, тўқсон тўққиз ёшда,
25ўғли Исмоил ўн уч ёшда эди.
26Иброҳим билан ўғли бир кунда суннат қилиндилар.
27Шундай қилиб, Иброҳимнинг хонадонидаги жамики эркак зоти ҳам у билан бирга суннат қилинди.