1Куннинг жазирама иссиқ пайти эди. Иброҳим Мамредаги
2Шу лаҳзада Иброҳим рўпарасида учта одам турганини билди. Иброҳим учаласини кўрган заҳоти чодирга кираверишдан уларни кутиб олгани югуриб борди ва мук тушиб таъзим қилди.
3— Ҳазратим
4Хизматкорларим сув келтиришсин, оёқларингизни ювишсин, ўзларингиз дарахтнинг соясида дам олинглар.
5Модомики, бу қулингизнинг хонадонига ташриф буюрибсизлар, мен нон–пон олиб келай. Саёҳатингизни давом эттиришдан олдин бардам бўлиб олинглар.
6Иброҳим шошилганича чодирга қайтди–да, Сорага деди:
7Сўнгра подага бориб, семиз бузоқни танлади ва хизматкорига берди. Хизматкор дарров бузоқни сўйиб тайёрлашга киришди.
8У сузма, сут ва пишириб тайёрланган бузоқ гўштини олиб, меҳмонларнинг олдига қўйди. Меҳмонлар овқатланишаётганда, Иброҳим дарахт остида уларга ўзи хизмат қилиб турди.
9— Хотининг Сора қаерда? — деб сўрашди улар.
10Улардан бири
11Бу пайтда Иброҳим ҳам, Сора ҳам жуда кексайиб қолишган, Сора бола туғиш давридан анча ўтган эди.
12У ичида кулиб, ўзича ўйлади: “Мен мункиллаган кампир бўлсам–у, қандай қилиб лаззатлана олардим?! Бунинг устига, эрим ҳам қариб қолган бўлса.”
13Шунда
14Мен, Эгангиз, учун имконсиз нарса бор эканми?! Келгуси йил шу пайтда мен қайтиб келаман. Ўшанда Соранинг ўғли бўлади.
15Лекин Сора қўрқиб кетган эди.
16Шундан кейин учалови ўринларидан туриб, Садўм томонга йўл олдилар. Иброҳим, уларни кузатиб қўяй, деб бирга юрди.
17Эгамиз: “Мен қилмоқчи бўлган ишларимни Иброҳимдан сир тутмайман”, деди Ўзига.
18“Иброҳимдан буюк, қудратли халқ келиб чиқади. Ер юзидаги жамики халқлар у орқали барака топади.
19Иброҳим ўғилларини, ўз наслини Менинг йўлимдан юришга, тўғрилик ва адолат билан иш қилишларига йўл кўрсатсин, деб уни танлаганман. Шунда Мен Иброҳимга берган ваъдамни бажараман.”
20Сўнгра Эгамиз Иброҳимга деди:
21Мен пастга тушаман, Менинг қулоғимга етиб келган жиноятлар ҳақиқатми ёки йўқми, кўзим билан кўрайин. Шунда Мен ҳақиқатни билиб оламан.
22Бошқа иккитаси Садўмга қараб кетишди. Иброҳим эса Эгамизнинг олдида қолди.
23Иброҳим Унга яқинроқ келиб, сўради:
24Айтайлик, шаҳарда элликта бегуноҳ одам топсанг, шаҳарни вайрон қилаверасанми? Бегуноҳ одамларнинг ҳақи–ҳурмати учун шаҳарга раҳм қилмайсанми?
25Гуноҳкор одам билан бирга гуноҳсизни йўқ қилмагин. Агар шундай қилсанг, бегуноҳ гуноҳкор билан бирга жазоланади–ку! Асло бундай қилмагин. Бутун оламнинг Ҳокими адолатли ишларни қилиши керак эмасми?!
26— Агар Мен Садўмда элликта бегуноҳ одамни топсам, — деди Эгамиз, — уларнинг ҳақи–ҳурмати учун бутун шаҳарга раҳм қиламан.
27— Эй,
28— Элликта бегуноҳ одамга бешта етмаса–чи? Бешта кам бўлгани учун бутун шаҳарни қириб ташлайсанми?
29Иброҳим Эгамизга яна гапирди:
30— Ё, Раббий! — деди Иброҳим. — Гапирсам, Ўзинг кечиргайсан. Балки у ерда ўттизта бегуноҳ топилар?
31— Раббий! Гапираётганимда қўполлигим учун кечиргин, — деди Иброҳим. — Балки у ерда йигирмата бегуноҳ одам топилар?
32— Раббий! Яна бир марта гапирсам, Ўзинг кечиргайсан, — деди Иброҳим. — Балки у ерда ўнта бегуноҳ одам топилар?
33Эгамиз Иброҳим билан гаплашиб бўлгач, Ўз йўлига кетди. Иброҳим ҳам чодирига қайтди.