1Шундай қилиб, осмон билан ер ҳамда улардаги жамики нарсалар яратилди.
2Еттинчи куни Худо ҳамма ишларини битириб, дам олди.
3Худо еттинчи куни барча яратиш ишларидан дам олгани учун, бу кунни муборак қилиб,
4Осмон билан ернинг
5ер юзида на бирон ўт, на бирон гиёҳ унган эди. Чунки
6Лекин ер остидан сув чиқиб
7Шундан кейин Парвардигор
8Парвардигор
9Кейин Парвардигор Эгамиз ердан чиройли, лаззатли мева берадиган ҳар хил дарахтларни ўстирди. Боғнинг ўртасига ҳаёт ато этувчи дарахтни ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини қўйди.
10Адандан бир дарё оқиб келиб, боғни суғоради ва ўша ерда тўртта ирмоққа бўлинади.
11Биринчи ирмоқнинг номи Пишон бўлиб, бутун Хавила ери бўйлаб оқади. Бу жойда олтин бор.
12Ўша ернинг олтини жуда ҳам тозадир. У ерда марварид
13Иккинчи ирмоқнинг номи Гихўн бўлиб, бутун Куш
14Учинчи ирмоқнинг номи Дажла бўлиб,
15Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз, бу одам боққа ишлов берсин, парвариш қилсин, деб уни Адан боғига жойлаштирди.
16Парвардигор Эгамиз унга шундай амр қилди: “Сен боғдаги ҳамма дарахтнинг мевасидан бемалол тановул қилавер.
17Лекин яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг мевасидан емайсан, ундан ейишинг биланоқ, шубҳасиз, ўласан.”
18Сўнгра Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди.
19Шундай қилиб, Парвардигор Эгамиз тупроқдан ҳар хил ҳайвонларни ва ҳар хил қушларни яратди. Худо: “Бу жониворларни одам кўриб қанақа ном бераркин”, дея уларни одамнинг олдига олиб келди. Одам ҳар бир жонивор учун ном танлади.
20Одам ҳамма чорвага, қушларга ва ёввойи ҳайвонларга ном берди. Лекин ҳамон унга муносиб шерик йўқ эди.
21Шу боисдан Парвардигор Эгамиз одамни қаттиқ ухлатиб қўйди. Одам ухлаб ётганда, Худо унинг қовурғасидан биттасини олди ва қовурғанинг ўрнига эт қоплади.
22Парвардигор Эгамиз одамнинг қовурғасидан хотин кишини яратди ва уни одамнинг олдига олиб келди.
23Шунда одам айтди:
24Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар.
25Одам билан хотини қип–яланғоч юрардилар, бир–бирларидан уялиш ҳиссини сезмасдилар.