1
2Сора ҳомиладор бўлиб, Иброҳимга қариган чоғида ўғил туғиб берди. Буларнинг ҳаммаси Худо айтган вақтда юз берди.
3Иброҳим ўғлига Исҳоқ, деб исм қўйди.
4Худо амр қилгандай, Исҳоқ саккиз кунлик бўлганда, Иброҳим уни суннат қилди
5Исҳоқ туғилганда, Иброҳим юз ёшда эди.
6Сора деди: “Худо менга шодлик ва кулги
7Ким ҳам, Сора чақалоқни эмизади, деб Иброҳимга айтар эди?! Ахир, Иброҳимга қариган чоғида ўғил туғиб бердим–ку.”
8Вақт ўтиб, Исҳоқ катта бўлиб қолгач, Сора уни кўкракдан чиқарди. Бу бахтли кунни нишонлаб, Иброҳим катта зиёфат берди
9Мисрлик Ҳожарнинг Иброҳимга туғиб берган ўғли Исмоил
10Сора Иброҳимга:
11Бу гапдан Иброҳим жуда хафа бўлди, ахир, Исмоил ҳам унинг ўғли эди–да.
12Лекин Худо Иброҳимга деди:
13Чўри хотинингнинг боласи сенинг ҳам ўғлинг бўлгани учун, Мен унга ҳам фарзандлар ато этиб, ундан халқлар яратаман.
14Иброҳим эртасига саҳарда турди. Бир оз егулик ва бир меш сув олиб, Ҳожарнинг елкасига юклади–да, ўғли билан бирга жўнатиб юборди. Ҳожар Бэршэва атрофларида чўлда бемақсад изғиб юрди.
15Мешдаги сув тамом бўлгач, Ҳожар боласини бир бутанинг тагида қолдирди.
16Сўнгра: “Боламнинг ўлишини кўрмайин”, деб боласидан бир ўқ отими нарига бориб ўтирди. Ҳожар ўша ерда ўтириб, йиғлаб, фарёд қила бошлади.
17Худо боланинг йиғисини эшитди. Худонинг фариштаси осмондан Ҳожарни чақириб, унга деди:
18Қани, болани тургиз, унинг қўлидан ушла. Мен унинг наслидан буюк халқ яратаман.
19Худо Ҳожарнинг кўзини очиб юборган эди, у бир қудуқни кўрди. Бориб, мешни сувга тўлдириб келди–да, боласига ичирди.
20Худо доимо бола билан бирга бўлди. Бола Порон чўлида
21Онаси уни Миср юртидан бир қизга уйлантирди.
22Бир куни Абумалек
23Энди Худонинг номини ўртага қўйиб, сени, болаларингни, наслингни алдамайман, деб қасам ич. Мен сенга содиқлигимни кўрсатдим. Шунинг учун ҳозир, сенга ва мен истиқомат қилиб турган шу юртингга содиқ бўламан, деб қасам ич.
24— Қасам ичаман, — деди Иброҳим.
25Шунда Иброҳим Абумалекка: “Хизматкорларинг зўрлик билан менинг қудуғимни тортиб олишди”, деб шикоят қилиб қолди.
26— Бу ҳақда биринчи марта эшитяпман, — деди Абумалек. — Сен менга бу ҳақда айтмаган эдинг. Бу ишни ким қилганини билмайман.
27Шундай қилиб, Иброҳим Абумалекка мол–қўйлар берди ва иккаласи аҳд қилдилар.
28Иброҳим еттита урғочи қўзини сурувдан ажратиб олди.
29Абумалек Иброҳимдан:
30Иброҳим шундай жавоб берди:
31Шундай қилиб, икковлари қасамёд қилишди. Шунинг учун бу жой ҳозиргача Бэршэва
32Улар аҳд қилганларидан кейин, Абумалек ўз лашкарбошиси Пихол билан Филистлар ерига қайтиб кетди.
33Иброҳим Бэршэвада тамариск дарахти
34Иброҳим Филистлар ерида анча вақт туриб қолди.