1Шу воқеалардан кейин Худо Иброҳимни синади.
2— Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига
3Эртаси кун Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади, иккита хизматкорини ва ўғли Исҳоқни олди. Олов ёқиб қурбонликни куйдириш учун ўтин тайёрлади. Сўнгра Худо айтган ерга жўнади.
4Уч кун йўл юрганларидан кейин, Иброҳим узоқдан ўша жойни кўрди.
5Иброҳим хизматкорларига деди:
6Иброҳим қурбонлик куйдириш учун ўтинни олиб, ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўзи эса пичоқ билан чўғни олиб кетди. Икковлари бирга кетишди.
7— Отажон! — деди бир пайт Исҳоқ отасига.
8— Қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзини Худонинг Ўзи беради
9Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим
10Иброҳим пичоқни олди ва ўғлини бўғизлашга шайланди.
11Шу пайт
12— Пичоқни ташла! — деб буюрди фаришта. — Бундай қилма, болага зарар берма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг.
13Иброҳим бошини кўтариб, шохлари чакалакларга ўралиб қолган қўчқорни кўриб қолди. У қўчқорни ушлаб, қурбонгоҳда ўғлининг ўрнига куйдириб қурбонлик қилди.
14Шунинг учун бу жойга Иброҳим: “
15Шундан кейин Эгамизнинг фариштаси осмондан Иброҳимни яна чақирди:
16— Эганг айтмоқда: “Менга итоат қилганинг учун, ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямаганинг учун, Ўзимнинг номим билан қасамёд қиламан
17сенга албатта қут–барака бераман. Наслингни осмондаги юлдузлардай, денгиз қирғоғидаги қумдай сон–саноқсиз қилиб кўпайтираман. Наслинг ғанимларининг дарвозаларини эгаллайдилар.
18Менга итоат қилганинг учун, ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.”
19Шундай қилиб, Иброҳим ўғли билан бирга хизматкорлари ёнига қайтиб келди ва Бэршэвага — уйига йўл олди. Иброҳим Бэршэвада яшаб қолди.
20Шундан кейин Иброҳим: “Уканг Нахўрнинг хотини Милхо саккизта ўғил туққан”, деган хабарни эшитди.
21Тўнғич ўғлининг исми Уз, кейингисининг оти Буз, ундан кейингисиники Камувол (Камувол Орамнинг отаси бўлди),
22Хосит, Хазо, Пилдаш, Йидлаф, Батувал эди.
23Батувал бир қиз кўриб, отини Ривқо қўйди.
24Милходан кўрган саккизта ўғлидан ташқари, Нахўр Равумо деган чўрисидан