Ибтидо 26:1-35 UZV2013 - Bible AI

1Шу орада Иброҳим даврида юз бергандай [1], юртда қаттиқ очарчилик бўлди. Исҳоқ Гарор шаҳрига кўчиб кетди. У ерда Филистлар шоҳи Абумалек [2] яшарди.

2Исҳоққа Эгамиз зоҳир бўлиб, унга деди:

2— Мисрга борма. Мен сенга кўрсатадиган юртда ўрнашиб,

3ўша ерда яшаб тур. Агар шундай қилсанг, Мен сен билан бирга бўламан, сенга барака бераман. Мана шу юртнинг ҳаммасини сенга ва сенинг наслингга бераман. Отанг Иброҳимга берган ваъдамда тураман.

4Мен сенинг наслингни осмондаги юлдузлар каби сон–саноқсиз қиламан. Мана шу ерларнинг ҳаммасини сенинг наслингга бераман. Сенинг наслинг орқали ер юзидаги ҳамма халқлар барака топади.

5Иброҳим Менинг талабларимга, амрларимга, фармонларимга, қонунларимга итоат этгани учун, сенга барака бераман.

6Шундай қилиб, Исҳоқ Гарор шаҳрида ўрнашиб қолди.

7Бу ердаги одамлар Исҳоқдан Ривқо тўғрисида сўраганларида, “У менинг синглим”, деб жавоб берди. “У менинг хотиним”, деб айтишдан қўрқар эди. Ривқо жуда чиройли бўлганидан: “Одамлар уни тортиб олиш учун мени ўлдирадилар”, деб ўйларди.

8Орадан анча вақт ўтди. Бир куни Исҳоқ Ривқони эркалатаётганда, Филистлар шоҳи Абумалек деразадан кўриб қолди.

9Абумалек Исҳоқни чақирди. — Агар хотиним деб айтсам, бирортаси уни тортиб олиш учун мени ўлдиради, деб қўрқдим, — деди Исҳоқ.

9— У сенинг хотининг экан–ку! Нимага уни, синглим, деб айтдинг? — деб сўради.

10— Бу нима қилганинг–а?! Ахир, одамларимдан бири хотининг билан осонликча бирга бўлиши мумкин эди–ку! Ундай ҳолда бизни гуноҳкор қилиб қўйган бўлардинг!

11Шундай қилиб, Абумалек: “Кимки бу одамга ёки унинг хотинига озор етказса, ўша одамнинг жазоси ўлимдир”, деб фармон бериб, ҳаммани огоҳлантирди.

12Исҳоқ у ерда даласига уруғ сепди. Эгамиз унга марҳамат кўрсатгани учун эккан уруғига нисбатан юз баробар кўп ҳосил олди.

13Исҳоқ бойиб кетди, бойлиги тобора кўпайиб бораверди.

14Унинг қўй–эчкилари, мол подалари, хизматкорлари кўп эди. Шу сабабдан Филистлар Исҳоққа ҳасад қилишарди.

15Улар Исҳоқнинг ҳамма қудуқларини тупроққа тўлдириб ташлашди. Иброҳим ҳаётлигида бу қудуқларни ўзининг хизматкорларига қаздирган эди.

16Абумалек Исҳоққа: “Бизнинг еримиздан кет, сен биздан кўра, жуда кучайиб кетдинг”, деди.

17Исҳоқ бу ердан кетиб, Гарор сойлигида чодир тикиб, ўша ерда ўрнашиб олди.

18Иброҳим бу ерда қудуқлар қаздирган, лекин унинг вафотидан кейин Филистлар бу қудуқларни кўмиб юборган эдилар. Исҳоқ ўша қудуқларни қайтадан қаздирди. Исҳоқ қудуқларга отаси қўйган номларни берди.

19Унинг хизматкорлари сув топиш учун Гарор сойлигида ерни қазиётганларида, булоқ отилиб чиқди.

20Лекин Гарорлик чўпонлар келишиб: “Бу булоқ бизники”, деб булоқни талаб қилдилар. Шундай қилиб, улар Исҳоқнинг чўпонлари билан қудуқ устида жанжаллашиб қолдилар. Шунинг учун Исҳоқ қудуққа Жанжал [3], деб ном берди.

21Сўнгра Исҳоқнинг одамлари бошқа қудуқ қазидилар. Лекин бу қудуқ устида ҳам келишмовчилик юз берди. Шунинг учун Исҳоқ бу қудуққа Зиддият [4], деб ном берди.

22Исҳоқ бу ердан ҳам кўчиб, бошқа қудуқ қаздирди. Ерли аҳоли охири уларни ўз ҳолига қўйдилар. Исҳоқ: “Ниҳоят, Эгам бу юртда яшашимиз учун бизга кенг жой берди, энди биз бу ерда яйраб–яшнаб кетамиз”, дея қудуққа Кенглик [5], деб ном берди.

23Исҳоқ бу ердан ҳам Бэршэвага кўчиб кетди.

24Ўша куни кечаси Эгамиз Исҳоққа зоҳир бўлиб, деди:

24— Мен отанг Иброҳимнинг Худосиман. Қўрқма, Мен сен билан биргаман. Ўз қулим Иброҳимнинг ҳақи–ҳурмати учун сенга барака бераман, сенга сон–саноқсиз насл ато қиламан.

25Исҳоқ у ерда қурбонгоҳ қуриб, Эгамизга сажда қилди, ўша ерда чодирини тикди. Исҳоқнинг хизматкорлари у ерда қудуқ қазидилар.

26Абумалек маслаҳатчиси Охизат ва лашкарбошиси Пихол билан бирга Гарордан Исҳоқнинг олдига борди.

27Исҳоқ уларга деди:

27— Нимага менинг олдимга келдингиз? Менга адоват билан қараб, ерингиздан чиқариб юборган эдингиз–ку!

28— Бизга энди аён бўлди: Эганг сен билан бирга экан. Шунинг учун сен билан биз онт ичиб, аҳд қилайлик, дедик.

29Биз сенга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган эдик, аксинча, олижаноблик қилиб, эсон–омон жўнатиб юборган эдик. Сен ҳам: “Сизларга ёмонлик қилмайман”, деб қасам ич. Сен Эгангнинг ёрлақагани экансан.

30Исҳоқ уларга зиёфат тайёрлади. Улар еб–ичдилар.

31Эртаси куни улар эрта тонгда туриб, бир–бирларига қасамёд қилдилар. Сўнгра Исҳоқ уларни уйларига эсон–омон жўнатиб юборди.

32Ўша куни Исҳоқнинг хизматкорлари келиб: “Биз сув топдик”, деб унга ўзлари қазиган қудуқ тўғрисида айтдилар.

33Исҳоқ бу қудуққа Қасамёд [6], деб ном қўйди. Шунинг учун шаҳарнинг номи бугунгача Бэршэвадир [7].

34Эсов қирқ ёшида Хет халқидан иккита қизга — Бэри деган кишининг Яҳудит исмли қизига ва Элўн деган кишининг Босимат исмли қизига уйланди.

35Эсовнинг бу хотинлари Исҳоқ билан Ривқонинг бошига кўп қора кунларни солдилар.

>