1Роҳила
2Ёқуб Роҳиладан қаттиқ ғазабланди.
3Шунда Роҳила Ёқубга деди:
4Шундай қилиб, Роҳила эрига Билхахни олиб берди. Ёқуб Билхахнинг ёнига кирди.
5Билхах ҳомиладор бўлиб, Ёқубга ўғил туғиб берди.
6Роҳила: “Худойим мени оқлади, У менинг илтижоимни эшитиб, менга ўғил ато этди”, деб ўғлининг исмини Дан
7Билхах яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга иккинчи ўғлини туғиб берди.
8Роҳила: “Опам билан қаттиқ олишиб, мен ютиб чиқдим”, деб ўғлининг исмини Нафтали
9Леах бола туғишдан қолганини англаб етди. Шунда у ҳам ўзининг чўриси Зилпони Ёқубга олиб берди.
10Зилпо Ёқубга ўғил туғиб берди.
11Леах: “Менга омад кулиб боқди”, деб ўғлининг исмини Гад
12Сўнгра Зилпо Ёқубга иккинчи ўғлини туғиб берди.
13Леах: “Нақадар бахтлиман–а! Энди аёллар мени жуда бахтли экан, деб айтишади”, дея ўғлининг исмини Ошер
14Буғдой ўрими пайти эди. Бир куни Рубен далага борганда, меҳригиё ўсимлигини
15Лекин Леах ғазаб билан жавоб қилди:
16Кечқурун Ёқуб даладан келганда, Леах унга пешвоз чиқди.
17Худо Леахнинг илтижоларига жавоб берди. У яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга бешинчи ўғлини туғиб берди.
18Леах: “Чўримни эримга олиб берганим учун, Худойим мени мукофотлади”, деб ўғлининг исмини Иссахор
19Сўнгра у яна ҳомиладор бўлиб, Ёқубга олтинчи ўғлини туғиб берди.
20Леах деди: “Худойим менга яхши ҳадя берди. Энди эрим мени ҳурмат қиладиган бўлади, чунки унга олтита ўғил туғиб бердим.” Шундай деб, ўғлининг исмини Забулун
21Кейин Леах қиз туғиб, исмини Дина қўйди.
22Ниҳоят, Худо Роҳилага ҳам марҳамат қилди ва унинг илтижоларига жавоб бериб, бола туғишга қодир қилди.
23Роҳила ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. “Худо менга ўғил ато этиб, шармандалигимни олиб ташлади”, деди.
24“
25Роҳила Юсуфни туққандан кейин кўп ўтмай, Ёқуб Лобонга деди:
26Хотинларим билан болаларимни ҳам олиб кетсам, дегандим. Ўзингиз биласиз, сизга кўп хизматим сингган, сизга пешана теримни тўкиб уларни топганман. Энди кетишга ижозат берсангиз.
27Лобон эса унга шундай жавоб берди:
28Хизмат ҳақингни айт, тўлай.
29— Ўзингиз биласиз: узоқ йиллар давомида сизга кўп хизмат қилдим. Мол–қўйларингиз менинг меҳнатим туфайли қанчалик кўпайганини биласиз.
30Аслида мен келмасимдан олдин молингиз оз эди, энди эса бойлигингиз ҳаддан зиёд кўпайди. Мен туфайли Эгам сизга ҳамма нарсада барака берди
31— Хизмат ҳақингга нима истайсан? — деб яна сўради Лобон.
32Бугун сурувингизни оралаб, олачипор ва хол–хол қўйларингизни, қора қўзиларингизни, эчкиларингиздан ҳам хол–холини ва олачипорини
33Агар мен ҳалол бўлмасам, сиз кейин осонликча билиб оласиз. Менинг хизматимни текширгани келганингизда, қўй–эчкиларимнинг орасида бирортаси ола–була, хол–хол бўлмаса, ёки қўзиларимнинг орасида ҳам бирортаси қора бўлмаса, мени ўғри, деб ҳисоблашингиз мумкин.
34— Яхши, сен айтгандай бўла қолсин, — деди Лобон.
35Лобон ўша куни оқи бор хол–хол ва олачипор така ҳамда урғочи эчкиларни ажратиб олди, қора қўзиларни ҳам айириб олди. Ҳаммасини ўғилларининг ихтиёрига берди.
36Лобоннинг ўғиллари ўша қўй–эчкиларни Ёқуб турган жойдан уч кунда борадиган жойга олиб кетдилар. Ёқуб эса Лобоннинг қолган қўй–эчкиларини боқаверди.
37Ёқуб терак, бодом ва чинор дарахтининг новдаларидан олиб, новдаларни йўл–йўл қилиб пўстлоғини шилди.
38Сўнгра у пўстлоғи тозаланган новдаларни қўй–эчкиларга кўринадиган жойга — сув ичадиган охурлар ичига қўйди
39Қўй–эчкилар оқ йўли бор новдаларни кўриб турганда жуфтлашиб, йўл–йўл, олачипор ва хол–хол насл берарди.
40Ёқуб Лобоннинг бошқа қўй–эчкиларидан совлиқларини
41Сурувдаги соғлом урғочи қўй ёки эчкилар жуфтлашишга тайёр бўлганда, Ёқуб пўстлоғи арчилган новдаларни ҳайвонларнинг охурига ташлаб қўярди. Ҳайвонлар йўл–йўл новдаларни кўриб турганларида жуфтлашардилар.
42Лекин у нимжон ҳайвонларга шундай қилмасди. Оқибатда Лобон нимжон қўй–эчкиларга, Ёқуб эса соғлом қўй–эчкиларга эга бўлиб қолди.
43Шу йўл билан Ёқубнинг қўй–эчкилари тезлик билан кўпайиб борди, у жуда ҳам бойиб кетди, кўплаб қул ва чўриларга, туялар ва эшакларга эга бўлди.