1
2Чўрилари билан уларнинг болаларини энг олдинга, Леах билан унинг болаларини улардан кейин, Роҳила билан Юсуфни эса охирига қўйди.
3Ёқубнинг ўзи уларнинг олдида борди. Акасининг олдига етиб боргунча етти марта эгилиб таъзим қилди.
4Эсов ҳам укасини кутиб олгани югуриб бориб, уни қучоқлаб олди. Ёқубнинг бўйнига осилиб, ўпди. Иккови ҳам йиғлар эдилар.
5Эсов аёлларга ва болаларга қараб:
6Шундан кейин чўрилар билан уларнинг болалари Эсовнинг олдига келишиб, унга эгилиб таъзим қилдилар.
7Улардан кейин Леах билан унинг болалари яқин келиб, эгилиб таъзим қилишди. Охирида Юсуф билан Роҳила яқин келиб, эгилиб таъзим қилдилар.
8— Менга сурувлару подалар жўнатибсан, бундан мақсадинг нима эди? — деб сўради Эсов.
9— Раҳмат, ука, ўзимники жуда кўп, ўзингники ўзингга буюрсин, — деди Эсов.
10— Йўқ, илтимос, агар мени илтифотингизга сазовор билсангиз, ҳадяларимни оласиз, — деб туриб олди Ёқуб. — Сиз мени шундай яхши кутиб олдингизки, мен учун сизнинг юзингизни кўриш — Худонинг юзини кўришга ўхшайди.
11Илтимос қиламан, ҳадяларимни олинг. Худо менга иноят қилиб, керакли ҳамма нарсани берди.
12— Қани, энди кетайлик, мен сенга йўл кўрсатиб бораман.
13Ёқуб эса шундай деди:
14Шунинг учун мендан олдинда кетаверсангиз. Мен чорванинг юришига ва болаларнинг қадамига қараб секин боравераман. Сиз билан Сеир юртида
15— Бўпти, бўлмаса, одамларимдан баъзиларини сен билан қолдирай, ҳам сизларга йўл кўрсатиб боради, ҳам қўриқлаб кетади, — деди Эсов.
16Эсов ўша куни Сеирга қайтиб кетди.
17Ёқуб эса оиласи билан Сухўтга қараб кетди. У ерда ўзига бир уй, чорваси учун қўралар қурди. Шунинг учун бу жойга Сухўт
18Шундай қилиб, Ёқуб Паддон–Орамдан
19У чодир тиккан жойлар Хамўр деган одамнинг ўғилларига қарашли мулк эди. Хамўр Шакамнинг отаси эди. Ёқуб бу жойларни Хамўрнинг ўғилларидан юз бўлак кумушга
20У бу ерда