Ибтидо 37:1-36 UZV2013 - Bible AI

1Исҳоқ вафот этгандан кейин, Ёқуб яна Канъон юртида — отаси яшаган юртда ўрнашди.

2Ёқубнинг хонадони тарихи қуйидагичадир.

2Юсуф ўн етти ёшга кирганда, кўпинча ўгай акалари — Билхах ва Зилпонинг ўғиллари [1] билан бирга отасининг қўй–эчкиларини боққани борар эди. Юсуф акалари қилаётган баъзи ёмон ишлардан отасини хабардор қилиб турар эди.

3Ёқуб [2] Юсуфни қариган чоғида кўргани учун, бошқа ўғилларига қараганда кўпроқ яхши кўрар эди. Ёқуб Юсуфга беқасам чопон [3] олиб берди.

4Акалари кўрдиларки, оталари Юсуфни улардан ортиқ яхши кўрар экан. Шунинг учун акалари Юсуфни ёмон кўриб қолдилар, унга яхши гапирмасдилар.

5Кунларнинг бирида Юсуф туш кўрди. У акаларига тушини айтиб берганда, акалари Юсуфни баттар ёмон кўриб қолдилар.

6Юсуф акаларига шундай деди:

6— Тушимга қулоқ солинглар, мен туш кўрибман.

7Биз далада буғдой боғлаётган эканмиз. Бирдан менинг боғламим кўтарилиб, тик турибди. Сизларнинг боғламларингиз менинг боғламимни ўраб олиб, таъзим қилаётган эмиш.

8— Эҳ–ҳа, сен ҳали бизнинг устимиздан шоҳ бўлмоқчимисан, сен–а?! — деб акалари киноя билан ундан сўрашди. Кўрган тушини айтиб бергани учун акалари уни яна ҳам ёмон кўриб қолишган эди.

9Кейинроқ Юсуф яна туш кўрди ва тушини акаларига айтиб берди: — Қаранглар, яна туш кўрибман. Тушимда қуёш, ой ва ўн битта юлдуз менга таъзим қилиб турган эмиш.

10Лекин Юсуф тушини отаси билан акаларига айтиб берганда, отаси унга танбеҳ берди: — Қанақа туш кўрдинг ўзи?! Мен, онанг, акаларинг сенинг олдингга келиб, тиз чўкишимиз керак экан–да?!

11Акалари Юсуфга ҳасад қилишарди. Лекин отаси бу воқеани доимо эсида тутди.

12Бир куни Юсуфнинг акалари оталарининг қўй–эчкиларини боқиш учун Шакамга [4] кетишди.

13Ёқуб Юсуфга: — Хўп бўлади, отажон, — деди Юсуф.

13— Акаларинг Шакамда қўй–эчкиларни боқишяпти, — деди. — Сени акаларинг олдига юборсам, дегандим.

14— Бориб бил–чи, акаларинг тинч–омон юришибдимикан, қўй–эчкиларнинг аҳволи яхшимикан, — деди Ёқуб, — кейин менга хабарини олиб кел. Шундай қилиб, Ёқуб Юсуфни Хеврон водийсидан йўлга жўнатди. Юсуф Шакамга етиб келди.

15Ўша атрофда айланиб юрган эди, бир одам уни кўриб қолди.

15— Нимани излаб юрибсан? — деб сўради ҳалиги одам.

16— Акаларимни излаб юрибман, — деди Юсуф. — Мабодо билмайсизми, қўй–эчкиларни қаерда боқиб юришибди экан?

17— Улар бу ердан кетишган, — деди ўша одам. — Акаларинг, Дўтанга [5] борамиз, деб айтганларини эшитган эдим. Юсуф акаларини излаб Дўтанга кетди. Уларни ўша ердан топди.

18Улар узоқдан Юсуфни кўришди. Юсуф келмасдан олдин, акалари уни ўлдириш учун фитна тайёрлаб қўйдилар.

19Улар бир–бирларига:

19— Ана туш кўрувчи келяпти, — дейишди.

20— Келинглар, уни ўлдириб, чуқур сардобага ташлаймиз. Уни ёввойи ҳайвон еб кетди, деб гап тарқатамиз. Ўшанда кўрамиз унинг тушлари ҳақиқатга айланишини!

21Лекин Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқармоқчи бўлди: — Унинг жонига қасд қилмайлик,

22— деди Рубен, — қон тўкмайлик. Уни анави сардобага тириклайин ташлаб юбора қолайлик. Зинҳор унга қўл теккизмайлик.

22Рубен Юсуфни уларнинг қўлидан қутқариб, отаси ёнига қайтармоқчи эди.

23Шундай қилиб, Юсуф етиб келгач, акалари унинг беқасам чопонини ечиб олдилар–да,

24ўзини сардобага ташлаб юбордилар. Сардоба сув сақлаш учун фойдаланиларди–ю, ўша пайтда қуруқ эди.

25Шундан кейин улар овқатланиб ўтиришган эди, узоқдан шу томонга келаётган туялар карвонини кўриб қолишди. Карвон Исмоилий савдогарлар бўлиб, туяларга Гиладдан хушбўй зираворлар, мумиё, мирра юклаб, Мисрга олиб кетишаётган эди.

26Шунда Яҳудо ака–укаларига деди:

26— Укамизни ўлдириб, қонини яширганимиз билан бирор фойда топармидик?!

27Яхшиси, анави савдогарларга сотайлик. Шунда унинг ўлимида жавобгар бўлиб қолмаймиз. Нима бўлганда ҳам, у укамиз, жигаримиз–ку!

27Ҳамма ака–укалари рози бўлишди.

28Исмоилий [6] савдогарлар ўтиб кетишаётганда, Юсуфни акалари сардобадан тортиб чиқардилар ва уни йигирма бўлак кумушга [7] сотдилар. Савдогарлар Юсуфни Мисрга олиб кетдилар.

29Бир пайт Рубен сардоба олдига қайтиб келиб қараса, сардобада Юсуф йўқ. Рубен қайғудан кийимларини йиртди.

30У укалари олдига қайтиб келди ва:

30— Бола у ерда йўқ! Энди нима қиламан–а! — деб йиғлади.

31Сўнг улар бир эчкини сўйиб, Юсуфнинг чопонини эчкининг қонига ботирдилар.

32Улар беқасам чопонни оталарига олиб келдилар.

32— Мана бу чопонни даладан топиб олдик. Қаранг–чи, бу Юсуфнинг чопонимикан ёки йўқми?

33Ёқуб Юсуфнинг чопонини таниди. — Э–воҳ! Бу ўғлимнинг чопони–ку! Уни бирорта ёввойи ҳайвон еган! Юсуф ўғлим тилка–пора бўлган!

34Ёқуб қайғудан кийимларини йиртиб, қанорга ўранди [8]. Ўғли учун узоқ вақт аза тутди.

35Ўғиллари, қизлари унга тасалли беришга ҳаракат қилишарди. Лекин у тасалли топишни истамасди. “Ўликлар диёрига [9], ўғлимнинг олдига боргунимча аза тутаман”, деб айтарди. Шундай қилиб, Ёқуб ўғлига аза тутаверди.

36Шу орада Исмоилий савдогарлар Юсуфни Мисрда Пўтифар деган одамга сотишди. Пўтифар Миср шоҳи — фиръавннинг аъёнларидан бири — сарой қўриқчиларининг бошлиғи эди.

>