1Шу орада
2Яҳудо бу ерда
3Ўша аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Яҳудо ўғлига Ғур, деб исм қўйди.
4Яҳудонинг хотини яна ҳомиладор бўлиб, иккинчи ўғлини туғди. Бу ўғлига Ўнан, деб исм қўйди.
5Яҳудонинг хотини учинчи ўғлини туғди ва унга Шело, деб исм қўйди. Бу ўғли туғилганда, Яҳудо Хазиб шаҳрида эди.
6Тўнғич ўғли Ғур улғайгач, Яҳудо уни Тамара деган қизга уйлантирди.
7Лекин Ғур
8Шундан кейин Яҳудо Ўнанга айтди:
9Лекин Ўнан билардики, туғиладиган бола ўзиники ҳисобланмасди. Шу сабабдан Ўнан ҳар сафар Тамаранинг ёнига кирганда, акамга зурриёт қолмасин
10Ўнан бу қилмиши билан Эгамизнинг олдида қабиҳлик қилаётган эди. Шунинг учун Эгамиз Ўнаннинг ҳам жонини олди.
11Шундан кейин Яҳудо келини Тамарага:
12Орадан бирмунча вақт ўтгач, Яҳудонинг хотини вафот этди. Яҳудо аза муддатини тугатгандан кейин, Адулламлик дўсти Хирах билан бирга Тимнах шаҳрига — қўйларининг жунини қирқаётганлардан хабар олгани кетди.
13Кимдир Тамарага: “Қайнатанг қўйларининг жунини қирқаётганлардан хабар олгани Тимнахга кетяпти”, деб айтиб қолди.
14Тамара эгнидаги азадорлик либосларини ўзгартирди. Юзини рўмол билан беркитиб олди–да, Энайим шаҳри дарвозасида
15Яҳудо Тамарани кўриб қолди. Тамара юзини беркитиб олгани учун, Яҳудо: “Бу аёл фоҳиша бўлса керак”, деб ўйлади.
16Яҳудо йўл бўйида ўтирган Тамаранинг олдига келди. Бу аёл ўзининг келини эканини Яҳудо билмагани учун, унга: “Мен билан бирга бўлгин”, деб таклиф қилди.
17— Сурувимдан бир улоқча юбораман, — деди Яҳудо.
18— Бўпти, гаровга нима берай? — деб сўради Яҳудо.
19Тамара уйига борди. Юзидаги ёпинчиғини олиб, азадорлик либосларини яна кийиб олди.
20Яҳудо дўсти Хирахдан: “Мана бу улоқчани олиб бориб ўша аёлга бер, мен унга берган гаровни қайтариб ол”, деб илтимос қилди. Лекин Хирах у аёлни топа олмади.
21Хирах шу ерлик одамлардан:
22Хирах Яҳудонинг олдига қайтиб келиб:
23— Майли, ўша нарсаларим у аёлга қолаверсин, — деди. — Мен унга улоқча жўнатгандим, сен топа олмадинг. Акс ҳолда масхара бўлардик.
24Тахминан уч ойдан кейин Яҳудо: “Келининг Тамара фоҳиша экан, ҳомиладор бўлиб қолибди”, деган гап эшитди.
25Тамарани олиб чиққанларида, у қайнатасига шу хабарни юборди: “Мен мана бу боғичи бор
26Яҳудо бу нарсаларни таниб, деди: “Мен зиммамдаги мажбуриятимни бажармадим — Тамарани ўғлим Шелога олиб бермадим, Тамара эса тўғри иш қилди.” Шундан кейин Яҳудо Тамара билан бошқа бўлмади.
27Тамаранинг кўзи ёрийдиган пайт яқинлашганда, унинг қорнида эгизаклар борлиги маълум бўлди.
28Тамара туғаётганда, эгизаклардан бири қўлини ташқарига чиқарди. Доя: “Буниси биринчи бўлиб туғилди”, деб чақалоқнинг қўлига қизил ип боғлаб қўйди.
29Лекин чақалоқ қўлини ичкарига тортиб олиши билан иккинчиси туғилди. Доя: “Сен йўлингни ўзинг ёриб чиқдинг!” деди. Шу сабабдан унга Параз
30Сўнгра қўлига қизил ип боғланган чақалоқ туғилди. Унга Зерах