1Одам Ато хотини Момо Ҳавога яқинлашгандан кейин, Момо Ҳаво ҳомиладор бўлди. Момо Ҳаво ўғил кўрди ва: “Худонинг қудрати билан ўғил топдим”, деб номини Қобил
2Кейинроқ Момо Ҳаво иккинчи ўғлини туғди ва унга Ҳобил, деб исм қўйди. Болалар улғайиб, Ҳобил — қўйчивон, Қобил — деҳқон бўлди.
3Вақти келиб, Қобил ернинг ҳосилидан
4Ҳобил ҳам сурувидаги биринчи туғилган қўзилардан биттасини танлаб олиб, сўйди ва қўзининг ёғли жойларини
5лекин Қобилнинг ўзи ҳам, унинг назри ҳам маъқул бўлмади. Қобил қаттиқ хафа бўлиб, қовоғини солди.
6Шунда Эгамиз Қобилга деди: “Нега хафа бўлдинг? Нимага қовоғингни солдинг?
7Агар сен тўғри иш қилсанг, сени қабул қилмасмидим?!
8Қобил укаси Ҳобилга: “Юр, далага борамиз”, деб таклиф қилди
9Эгамиз Қобилдан: “Уканг Ҳобил қаерда?” — деб сўради.
10Шунда Эгамиз:
11Укангнинг қони билан ерни булғаганинг учун, энди лаънати бўласан, ерга ҳеч қачон ишлов беролмайсан.
12Ерга қанчалик жон куйдириб ишлов бермагин, ер сен учун бошқа мўл ҳосил етиштирмас. Ҳозирдан бошлаб сен ер юзида доимо бир жойдан бошқа жойга қочиб, бошпанасиз, дайдиб юрасан.
13Қобил Эгамизга:
14— Бугун Сен мени еримдан ҳайдадинг. Энди мен Сендан узоқ бўлиб яшайман, ер юзида сарсон–саргардон бўлиб, қочиб юраман. Энди мени бирортаси учратиб қолиб, ўлдириб қўйиши мумкин.
15Шунда Эгамиз:
16Сўнгра Қобил Эгамиздан узоқлашиб кетди ва Аданнинг шарқидаги Нод
17Қобилнинг хотини ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Ўғлига Ханўх, деб исм қўйдилар. Қобил бир шаҳар қурди ва шаҳарга ўғлининг отини бериб, Ханўх, деб атади.
18Ханўх бир ўғил кўриб, исмини Ирод қўйди. Ироддан — Махувол, Махуволдан — Матушол, Матушолдан — Ламех деган ўғиллар туғилди.
19Ламех иккита хотин олди. Биттасининг исми Оида, бошқасиники Зилло эди.
20Оида бир ўғил кўриб, исмини Ёбол қўйди. Чодирларда яшайдиган чўпонларнинг ота–бобоси Ёбол бўлди.
21Укасининг исми Ювал эди. Ювал
22Зилло ҳам бир ўғил кўриб, исмини Тувалқобил қўйди. Тувалқобил биринчи бўлиб бронза ва темир асбоблар ясаган эди. Тувалқобилнинг Намах деган синглиси бор эди.
23Ламех хотинларига деди:
24Қобилни ўлдиргандан етти карра ўч олинса,
25Одам Ато билан хотини яна бир ўғил кўрдилар. Момо Ҳаво: “Қобил ўлдирган Ҳобилнинг ўрнига Худо бошқа фарзанд берди”, деб исмини Шис
26Шис улғайиб, у ҳам бир ўғил кўрди ва исмини Энўш қўйди. Ўша пайтда одамлар энди Эгамизга сажда қила бошлаган эдилар.