1Орадан икки йил ўтди. Бир куни Миср
2Бир пайт дарёдан еттита боқилган, семиз сигир чиқиб, қирғоқдаги ўтларни ея бошлабди.
3Сўнгра дарёдан яна еттита сигир чиқибди. Бу сигирлар жуда ҳам хунук, ориқ экан. Булар семиз сигирларнинг ёнига келиб турибди.
4Бир вақт ориқ сигирлар семиз сигирларни еб қўйибди! Шундан кейин фиръавн уйғониб кетди.
5Сўнгра у яна ухлаб қолди ва бошқа туш кўрди. Тушида битта буғдой поясида еттита тўлиқ, пишган бошоқ ўсган эмиш.
6Кейин ўша пояда яна еттита бошоқ ўсиб чиқибди. Бу бошоқлар саҳро шамолида қовжираб, пучайиб кетган экан.
7Бирдан пучайган бошоқлар еттита пишган, тўлиқ бошоқни ютиб юборибди!
8Фиръавн саҳарда кўрган тушини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш бўлди. “Тушим нимадан дарак берар экан”, деб жуда хавотирланди. Шу боисдан Мисрдаги жамики сеҳргарларни ва донишмандларни чақиртирди. Фиръавн уларга кўрган тушини айтиб берди. Лекин уларнинг биронтаси фиръавннинг тушини таъбир қилиб бера олмади.
9Шу орада фиръавннинг соқийси
10Жаноби олийлари! Сиз бирмунча вақт олдин новвой билан мендан ғазабланиб, бизни қўриқчилар бошлиғининг уйидаги зиндонга ташлаган эдингиз.
11Новвой билан мен бир куни кечаси туш кўрибмиз. Икковимизнинг тушимизнинг ўзига хос маъноси бор эди.
12Биз билан зиндонда бир
13Ҳаммаси ўша иброний йигити айтгандай бўлди. Мен олдинги мансабимга қайтдим, новвойни эса тик ўрнатилган ходага қоқишди.
14Фиръавн Юсуфга одам юборди. Юсуф зудлик билан зиндондан чиқарилди. У соқолини олиб, кийимларини ўзгартирди–да, фиръавннинг ҳузурига келди.
15— Ўтган кечаси мен туш кўрдим, — деб гап бошлади фиръавн Юсуфга. — Лекин ҳеч ким тушимни таъбир қилиб бера олмади. Эшитишимча, сен тушларни таъбирлай олар экансан. Шу сабабдан сени чақиртирган эдим.
16— Жаноби олийлари, мен ўзим тушингизни таъбирлай олмайман, — деб жавоб берди Юсуф. — Тўғри жавобни сизга Худо беради.
17Шундан кейин фиръавн Юсуфга тушини айтди:
18Бир пайт дарёдан еттита боқилган, семиз сигир чиқиб, қирғоқдаги ўтларни ея бошлабди.
19Сўнгра дарёдан яна еттита сигир чиқибди. Бу сигирлар жуда ҳам хунук, ориқ экан. Бунақанги хунук сигирни бутун Миср юртида кўрмаган эдим.
20Бир вақт ориқ, хунук сигирлар дарёдан олдин чиққан семиз сигирларни еб қўйибди.
21Хунук сигирлар семиз сигирларни егандан кейин ҳам, улар ҳеч нарса емагандай хунуклигича туравердилар. Шундан кейин уйғониб кетибман.
22Сўнгра яна ухлаб қолиб, бошқа туш кўрибман. Тушимда битта буғдой поясида еттита тўлиқ, пишган бошоқ ўсган эмиш.
23Кейин ўша пояда яна еттита бошоқ ўсиб чиқибди. Бу бошоқлар саҳро шамолида сўлиб, қовжираб, пучайиб кетган экан.
24Бирдан пучайган бошоқлар еттита пишган, тўлиқ бошоқни ютиб юборибди! Мен тушимни сеҳргарларимга айтган эдим, лекин биронтаси ҳам маъносини айтиб бера олмади.
25— Фиръавн жаноби олийларининг иккала тушининг маъноси ҳам бирдир, — деди Юсуф фиръавнга. — Худо нима қилмоқчи эканини фиръавнимизга аён этибди.
26Еттита семиз сигир ва еттита тўлиқ бошоқ етти йил деганидир, буларнинг маъноси бирдир. Шу йиллари фаровонлик бўлади.
27Еттита озғин, хунук сигир билан еттита пучайган бошоқ ҳам етти йил деганидир. Шу йиллари қаҳатчилик бўлади.
28Фиръавн жаноблари! Айтганимдай, Худо нима қилмоқчи эканини сизга кўрсатибди.
29Бутун Миср юртида етти йил давомида ҳосил ниҳоятда мўл бўлади.
30Лекин шундан кейин етти йил давомида шундай даҳшатли қаҳатчилик бўладики, Мисрда олдинги фаровонлик йиллари унутилиб кетади. Қаҳатчилик юртни хароб қилади.
31Қаҳатчилик ниҳоятда оғир бўлганидан, одамлар хотирасидан фаровонлик даври тамомила ўчиб кетади.
32Фиръавн жаноблари икки марта туш кўрганларининг маънооси шуки, бу иш муқаррар юз беришини Худо таъкидлаяпти, Худо буни яқин орада амалга оширади.
33Шунинг учун, фиръавн жаноблари, сиз ақл–идрокли, доно бир одамни танлаб олиб, Миср юрти устидан тайинланг.
34Яна юрт устидан назоратчилар тайин қилинг. Ўша назоратчилар ҳосилдор етти йил давомида Миср юртидаги бутун ҳосилнинг бешдан бир қисмини олсинлар.
35Уларга фармон беринг: фаровонлик йиллари давомида улар дон ғамлашсин, сизнинг назоратингиз остида шаҳарларда дон йиғиб, қўриқлашсин.
36Шу йўл билан етти йил қаҳатчилик даврида озиқ–овқат бўлсин, деб дон ғамланиб туради. Акс ҳолда қаҳатчилик шубҳасиз юртни хароб қилади, бутун халқ ҳалок бўлади.
37Юсуфнинг маслаҳати фиръавнга ҳам, унинг барча аъёнларига ҳам жуда маъқул келди.
38Фиръавн аъёнларига: “Биз Юсуфдан бошқа Худонинг Руҳи бошқарадиган бирорта одамни топа олармидик”, деб айтди.
39Шу боисдан Юсуфга:
40— Мен сени ўзимга вазир қилиб тайинлайман, бутун халқим сенинг буйруғингга итоат этади. Мен сендан фақат тахтим билан устунман, холос.
41Фиръавн яна Юсуфга:
42Сўнг фиръавн ўзининг
43Фиръавн Юсуфга ўнг қўл вазир сифатида извошини ҳам тақдим қилди. Юсуф қаерга бормасин, одамларга: “Тиз чўкинглар!” деган буйруқ бериларди. Шундай қилиб, фиръавн Юсуфни бутун Миср юрти устидан ҳоким қилди.
44Фиръавн Юсуфга яна шундай деди:
45Фиръавн Юсуфга Зофнат–Паниёх, деб исм қўйди ва Он шаҳри
46Юсуф Миср фиръавни хизматига кирган пайтда, ўттиз ёшда эди. Юсуф фиръавн саройидан чиқиб, бутун Миср юртини кезиб чиқарди.
47Етти йил фаровонлик даврда ер мўл–кўл ҳосил берди.
48Шу йиллар давомида Юсуф Мисрда етиштирилган ҳосилдан бир қисмини олиб, шаҳарларда дон ғамлади. Хусусан ҳар бир шаҳар атрофидаги далалардан ўша шаҳарга дон йиғиларди.
49Юсуф шунчалик кўп дон ғамладики, денгиздаги қумдек кўп эди. Шунинг учун донни ўлчамай қўйди. Дон беҳисоб даражада кўп эди.
50Қаҳатчилик йиллари бошланишидан олдин, Юсуф хотини Осанатдан икки ўғил кўрди.
51Юсуф: “Қайғуларимни ва отам хонадонини Худо эсимдан чиқарди”, деб тўнғич ўғлининг исмини Манаше
52Иккинчи ўғлининг исмини
53Ниҳоят, ҳосилдор етти йил ҳам тугади.
54Юсуф таъбир қилгандай, етти йиллик қаҳатчилик бошланди. Атрофдаги ҳамма юртларда дон танқис бўлиб, Миср юртидагина нон бор эди.
55Охири, Миср юртида ҳам очарчилик бошланди. Миср халқи нон сўраб фиръавнга ёлворди. Фиръавн эса халққа: “Юсуфга боринглар, у нима деса, шуни қилинглар”, деди.
56Қаҳатчилик кучайиб, бутун юртга ёйилгач, Юсуф ҳамма омборхоналарнинг эшикларини очиб, Мисрликларга дон сота бошлади.
57Бутун дунё бўйлаб қаҳатчилик кучайиб борар, шунинг учун атрофдаги юртларнинг халқлари Юсуфдан дон сотиб олгани Мисрга келишарди.