1Энди Юсуф ортиқ чидаб тура олмади. У хизматкорларига: “Ҳамма ҳузуримдан чиқсин!” деб буюрди. Юсуф ўзини ака–укаларига танитганда, ҳузурида ҳеч ким қолмаган эди.
2У шундай қаттиқ йиғладики, хонадонидаги Мисрликлар эшитди. Бу янгилик тезда
3— Мен Юсуфман! — деди у акаларига. — Отам ҳали ҳам ҳаёт экан–да?
4— Менга яқинроқ келинглар! — деди Юсуф. Ака–укалари унга яқинроқ боришди.
5Мени бу ерга сотганингиздан ғам чекманглар, ўзларингиздан хафа ҳам бўлманглар. Худо шундай қилди. Худо инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун сизлардан олдин мени бу ерга жўнатган экан.
6Икки йилдирки, юртда қаҳатчилик. Яна беш йил бу юртда на ер ҳайдалади, на ҳосил бўлади.
7Худо ана шундай ғаройиб йўл билан сизларни ва наслингизни қутқариб, омон қолдириш учун сизлардан олдин мени юборди.
8Ҳа, мени бу ерга сизлар эмас, Худо юборган! Худо мени фиръавнга маслаҳатчи, унинг бутун хонадонига хўжайин, Миср юрти устидан ҳоким қилди.
9Тез бўлинглар, отамнинг олдига қайтиб бориб, унга шундай деб айтинглар: “Ўғлингиз Юсуфни Худо бутун Миср устидан ҳоким қилибди. Кечиктирмай йўлга отланинг.
10Сиз Гўшен ерларига
11Сизга Юсуф қараб турар экан. Ҳали олдимизда беш йил қаҳатчилик турибди. Ўзингиз ҳам, хонадонингиз ҳам оч қолмас экан, чорвангиз ҳам оч қолмас экан.”
12Ўзларингиз кўриб турибсизлар, Бенямин, сен ҳам кўриб турибсан, сизларга бу гапларни айтаётган ҳақиқатан мен, Юсуфман.
13Мисрда мен қанчалик шон–шуҳратга эришганимни, ўз кўзларингиз билан кўрганингизни отамга айтинглар. Отамни тезлик билан менинг олдимга олиб келинглар.
14Юсуф Беняминни қучоқлаб, бўйнига осилиб, хурсандликдан йиғлар, Бенямин ҳам йиғлар эди.
15Сўнг Юсуф йиғлаганича, акаларини бирма–бир қучоқлаб ўпди. Энди акалари Юсуф билан бемалол гаплаша бошладилар.
16“Юсуфнинг ака–укалари келибди!” деган хабар тезда фиръавн саройига етиб борди. Фиръавн ва унинг аъёнлари ғоятда хурсанд бўлдилар.
17Фиръавн Юсуфга деди:
18Отангни, бола–чақаларини олиб, Мисрга қайтиб келишсин. Мен уларга юртнинг энг яхши ерларини берай. Улар бу ерда тўкин–сочинликда яшайдилар.
19Акаларингга айт, Мисрдан аравалар олиб кетишсин. Хотинларини, болаларини, отангни ўша араваларда бу ерга олиб келишади.
20Қолиб кетган мол–мулкларига ачинишмасин. Мисрнинг энг яхши ноз–неъматлари уларникидир.
21
22Юсуф акаларининг ҳар бирига бир сидрадан янги кийим–бош, Беняминга эса беш сидра кийим–бош ва уч юз бўлак кумуш
23Отамга, деб ўнта эшакка Мисрнинг энг яхши ноз–неъматларидан, ўнта эшакка дон, отаси учун йўлда егани озиқ–овқат юклаб жўнатди.
24Юсуф акаларини йўлга кузатиб қўйди. Улар йўлга чиқаётганларида Юсуф: “Йўлда жанжаллашиб юрманглар
25Шундай қилиб, улар Мисрдан Канъон юртига — оталари ҳузурига қайтиб келдилар.
26“Юсуф тирик экан! У бутун Миср юртининг ҳокими экан!” деб айтишди ўғиллари. Ёқуб бу янгиликдан ҳанг–манг бўлиб қолди, ўғилларининг гапига ишонмади.
27Лекин ўғиллари Ёқубга Юсуфнинг ҳамма гапларини айтиб бўлиб, “Отамни Мисрга олиб келинглар”, деб Юсуф юборган араваларни кўрганда, Ёқубнинг руҳи тетиклашди.
28— Худога шукр, ўғлим Юсуф тирик экан, менга шунинг ўзи кифоя, — деди Ёқуб, — ўлмасимдан бурун бориб уни кўриб қолай.