6Улар Канъонда орттирган чорвасини, ҳамма мол–мулкини олиб, Мисрга кетдилар. Ёқуб ва унинг ҳамма оила аъзолари
7— ўғиллари, қизлари ва набиралари кетдилар.
8Мисрга кетган Исроил халқи, яъни Ёқуб наслининг исмлари қуйидагичадир: Ёқубнинг тўнғич ўғли Рубен ва
9унинг ўғиллари — Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми.
10Шимўн ва унинг ўғиллари — Ямувол, Ёмин, Охад, Ёхин, Зўхар ва Шовул. (Шовулнинг онаси Канъонлик эди.)
11Леви ва унинг ўғиллари — Гершон, Қоҳот, Марори.
12Яҳудо ва унинг ўғиллари — Ғур, Ўнан, Шело, Параз ва Зерах. (Лекин Ғур ва Ўнан Канъон юртида вафот этган эдилар [3].) Параз ва унинг ўғиллари — Хазрон ва Хомул.
13Иссахор ва унинг ўғиллари — Тўло, Пувах, Ёшув [4] ва Шимрон.
14Забулун ва унинг ўғиллари — Саред, Элўн ва Яхлиёл.
15Ёқубнинг Леахдан кўрган ана шу насли ва қизи Дина Паддон–Орамда [5] туғилган эдилар. Ёқубнинг Леахдан тарқалган насли жами бўлиб ўттиз уч киши эди.
16Гад ва унинг ўғиллари — Зафўн [6], Хаги, Шуно, Эзбўн, Эри, Арўд [7] ва Эрали.
17Ошер ва унинг ўғиллари — Йимнах, Йишво, Йишви ва Бариё. Буларнинг Серах деган сингиллари ҳам бор эди. Бариёнинг ўғиллари — Хабер ва Малхиёл.
18Ёқубнинг Зилподан туғилган насли ана шулардир. Лобон қизи Леахга Зилпони чўри қилиб берган эди. Улар ҳаммаси бўлиб ўн олти киши эди.
19Ёқубнинг хотини Роҳиладан туғилган ўғиллар — Юсуф билан Бенямин.
20Юсуф Миср юртида хотини Осанатдан Манаше ва Эфрайимни кўрди. Осанат Он шаҳрининг [8]руҳонийси Пўтиферонинг қизи эди.
31— Мен бориб, фиръавнга: “Канъон юртидан ака–укаларим, отамнинг қолган оила аъзолари менинг олдимга келишди”, деб хабар берайин.
32Мен фиръавнга яна: “Улар чўпон, чорвадорлик билан шуғулланишади, мол–қўйларини, бор мулкини олиб келишибди”, деб айтайин.
33Фиръавн сизларни чақириб: “Касб–корингиз нима?” деб сўраб қолса,
34унга: “Биз, қулларингиз, ёшлигимиздан ҳозиргача чўпонлик билан машғулмиз, ота–боболаримиз ҳам чўпон бўлиб ўтишган”, деб айтинглар. Токи Гўшен ерларига ўрнашиб олишларингизга у ижозат берсин. Чунки Мисрликлар чўпонлардан ҳазар қилишади.