Ибтидо 47:1-31 UZV2013 - Bible AI

1Шундан кейин, Юсуф фиръавннинг ҳузурига бориб, шундай деди: “Менинг отам, ака–укаларим мол–қўйларини, бутун мулкини олиб, Канъон юртидан келишди. Улар ҳозир Гўшен ерларида [1].”

2Юсуф акаларидан бештасини фиръавн ҳузурига чиқарди.

3Фиръавн улардан: — Биз, қулларингизнинг касби чўпон, ота–боболаримиз ҳам чўпон ўтишган, — деб жавоб беришди улар фиръавнга.

3— Касб–корингиз нима? — деб сўради.

4— Биз, Мисрда истиқомат қилиб турсак, деб келдик. Чунки қўй–эчкиларимиз учун Канъонда яйлов йўқ, у ерда оғир қаҳатчилик. Сиз, жаноби олийларидан илтимосимиз шуки, биз, қулларингизга, Гўшен ерларида истиқомат қилиб туришимиз учун ижозат берсангиз.

5Шунда фиръавн Юсуфга деди: — Отанг, акаларинг сенинг олдингга келишган экан,

6ана, Миср юрти уларники. Уларни юртнинг энг яхши ерига — Гўшен ерларига жойлаштир. Агар уларнинг орасида уддабуронлари бўлса, менинг чорвамни ҳам уларга топшириб қўй.

7Сўнг Юсуф отаси Ёқубни бошлаб келиб, фиръавн ҳузурига олиб кирди. Ёқуб фиръавнни дуо қилди [2].

8— Ёшингиз нечада? — деб сўради фиръавн Ёқубдан.

9— Бир юз ўттиз йилдан бери бу дунёда меҳмонман, — деди Ёқуб фиръавнга. — Ота–боболарим ҳам бу дунёдан меҳмон бўлиб ўтдилар. Лекин менинг ҳаётим тез ва қийинчилик билан кечди, мен ҳали ота–боболарим ёшига етмадим.

10Шундан кейин Ёқуб фиръавнни яна дуо қилиб, унинг ҳузуридан чиқди.

11Фиръавн амр бергандай, Юсуф отасини, акаларини Мисрдаги энг яхши ерларга — Рамзес шаҳри яқинидаги ерларга [3] жойлаштирди.

12Юсуф отасини, ака–укаларини, отасининг жамики хонадони аҳлини, уларнинг миқдорига қараб, озиқ–овқат билан таъминлади.

13Қаҳатчилик тобора кучайиб бораверди. Қаҳатчилик Миср ва Канъон юртини хароб қилди.

14Юсуф донни кумушга [4] алмаштириб, Мисрдаги ва Канъондаги бор кумушларни йиғиб олди. У кумушларни фиръавннинг хазинасига олиб келиб тўплайверди.

15Миср ва Канъон халқлари кумушларини сарф қилиб бўлди. Ҳамма Мисрликлар Юсуфнинг ҳузурига келишарди. “Кумушларимиз тугади, лекин бизга дон берсинлар! Жанобларининг кўз ўнгиларида ўлиб кетмайлик!” деб ялинишарди.

16Юсуф эса уларга: “Агар кумушларингиз тугаган бўлса, мол–ҳолингизни олиб келинглар, эвазига дон бераман”, деб жавоб қиларди.

17Шундай қилиб, улар чорвасини Юсуфга олиб келишарди. Юсуф уларнинг отларини, қўй–эчкиларини, подаларини, эшакларини олиб, эвазига дон берарди. Ўша йили Юсуф уларнинг чорвасини олиб, эвазига егулик берди.

18Келгуси йили улар яна Юсуфнинг ҳузурига келишиб, ҳасрат қилишди: “Биз жаноби олийларидан яшириб нима ҳам қилардик: кумушларимиз тугаган, мол–қўйларимиз ўзлариники бўлди. Жаноби олийларига танамизу еримиздан ташқари берадиган нарсамиз қолмади.

19Жанобларининг кўз олдида ўзимиз ҳам, еримиз ҳам нобуд бўлиб кетмасин. Ўзимизни ҳам, ерларимизни ҳам сотиб олиб, эвазига дон берсинлар. Биз ерларимизни фиръавнга бериб, ўзимиз унга қул бўлишга тайёрмиз. Ҳозироқ бизга дон–дун берсалар, токи ўлмай тирик қолайлик, ерларимиз ташландиқ бўлиб қолмасин.”

20Шундай қилиб, Юсуф Мисрдаги жамики ерларни фиръавн учун сотиб олди. Қаҳатчилик ниҳоятда кучайганидан, ҳамма Мисрликлар далаларини Юсуфга сотдилар. Уларнинг ҳамма ерлари фиръавнники бўлиб қолди.

21Шу тариқа Мисрнинг бу четидан у четигача бўлган ҳамма халқ фиръавнга қул бўлиб қолди [5].

22Юсуф фақат руҳонийларнинг ерларинигина сотиб олмади. Чунки уларга фиръавн томонидан озиқ–овқат тайинланган бўлиб, ерларини сотишларига зарурат йўқ эди.

23Шундан сўнг Юсуф халққа айтди:

23— Ўзларингиз ҳам, ерларингиз ҳам энди фиръавнники. Мана сизларга уруғ, далага экинглар.

24Ҳосилни йиғиб олганларингизда, бешдан бирини фиръавнга берасизлар, бешдан тўрт қисми ўзларингизники бўлади, келгуси йил ҳосили учун уруғлик қиласизлар, бола–чақаларингиз билан еб, тирикчилик қиласизлар.

25— Сиз бизга илтифот кўрсатдингиз, Сиз бизнинг ҳаётимизни сақлаб қолдингиз, жаноби олийлари! — деб айтди халқ. — Шунинг учун биз фиръавнга қул бўламиз.

26Фиръавн ҳосилнинг бешдан бирини оладиган бўлди. Юсуф буни бутун Миср юрти бўйлаб қонун қилиб қўйди. Бу қонун бугунгача [6] бор. Фақат руҳонийларнинг ерларигина фиръавннинг мулки бўлмади, холос.

27Шундай қилиб, Ёқуб [7] насли Мисрнинг Гўшен ерларига ўрнашиб қолди. Ёқуб насли у ерда мулк орттирдилар, аҳолиси кўпайиб борди.

28Ёқуб Миср юртида 17 йил яшади. У 147 йил умр кўрди.

29Ёқубнинг умри охирлаб қолди. У ўғли Юсуфни чақириб шундай деди: — Агар мендан рози бўлсанг, қўлингни соним остига қўй [8]. “Сизнинг васиятингизни бажараман”, деб ваъда бер. Охирги васиятим шуки, мени Мисрда дафн қилмагин.

30Бу оламдан ўтганимдан кейин, жасадимни Мисрдан олиб кетиб, ота–боболаримнинг хилхонасига [9] дафн қил.

30Юсуф, айтганингиздай қиламан, деб ваъда берди.

31Ёқуб: “Менинг олдимда қасам ич”, деб талаб қилди. Юсуф қасам ичди. Ёқуб ўз тўшаги устида сажда қилди.

>