3— Қодир ХудоКанъон юртидаги Луз шаҳрида [1] менга зоҳир бўлган ва марҳамат кўрсатиб,
4шундай деган эди: “Мен сени баракали қилиб, наслингни кўпайтираман. Мен сендан кўп халқларни яратаман. Бу ерни сендан кейин наслингга абадий мулк қилиб бераман.”
5Мен Мисрга келмасимдан аввал Эфрайим билан Манаше бу ерда туғилган эдилар. Шу иккала ўғлинг энди менинг ўғилларимдир. Рубен ва Шимўн менга қандай ўғил бўлса, сенинг иккала ўғлинг ҳам менинг ўғилларим бўлади.
6Эфрайим билан Манашедан кейин туғиладиган ўғилларинг эса ўзингники бўлади. Туғиладиган ўғилларингга Эфрайим ва Манашега қарашли ерлардан мерос берилсин.
7Буни шу сабабдан қиляпманки, мен Паддондан [2] қайтиб келаётганимда, афсуски, онанг Роҳила Канъон юртида — Эфратга етиб бормасдан йўлда оламдан ўтган эди. Мен уни ўша ерда — Эфратга борадиган йўл бўйига дафн қилганман. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм [3], деб юритилади.)
8[8-10] Бу пайтга келиб Ёқубнинг [4] кўзлари кексаликдан хиралашган, яхши кўрмас эди. Ёқуб Юсуфнинг ўғилларини кўрганда, “Булар кимлар?” деб сўради. — Булар Худо шу ерда менга берган ўғилларим, — деб жавоб берди Юсуф. — Менга яқинроқ олиб келгин уларни, дуо қилайин. Юсуф ўғилларини отасига яқинроқ олиб борди. Ёқуб болаларни бағрига босиб, ўпди.
11Ёқуб Юсуфга деди:
11— Мен сени ҳеч қачон кўрмайман, деб ўйлаган эдим. Аммо Худо сенинг болаларингни ҳам кўришни насиб этди.
15“Ота–боболарим Иброҳим ва Исҳоққа йўл кўрсатган Худо,
16Барча офатлардан мени сақлаган фаришта Бу болаларга ҳам марҳамат кўрсатсин. Менинг номим, бобом Иброҳим, отам Исҳоқнинг номи Шу болалар орқали яшасин, ер юзида улар лак–лак кўпайсин.”
17Лекин отаси ўнг қўлини Эфрайимнинг бошига қўйгани Юсуфга ёқмади. Шунинг учун отасининг ўнг қўлини Эфрайимнинг бошидан Манашенинг бошига олиб қўймоқчи бўлди.
18— Бундай эмас, ота, — деди Юсуф, — буниси тўнғичи, ўнг қўлингизни унинг бошига қўйинг.
19Лекин отаси рози бўлмади: — Биламан, ўғлим, биламан. Манашенинг насли ҳам буюк халқ бўлади. Лекин Эфрайимнинг авлоди Манашеникига қараганда янада буюк бўлиб, Эфрайимнинг авлодидан кўп халқлар келиб чиқади.
20Ёқуб ўша куни Эфрайим билан Манашени шундай деб дуо қилди: “Исроил халқи сизларнинг номингизни айтар бир–бирини дуо қилганда, Эфрайим ва Манашедай қилсин сени Худо, деб айтганларида.” Шундай қилиб, Ёқуб Эфрайимни Манашедан юқори қўйди.
21Шундан кейин Ёқуб Юсуфга деди: — Менинг умрим охирлаб боряпти. Лекин Худо сизлар билан бирга бўлади, сизларни ота–боболарингизнинг ерига яна қайтариб олиб боради.
22Шакамни [8] эса акаларингга эмас, сенга беряпман. Бу ҳосилдор ерларни мен қиличу камоним билан Амор халқларидан тортиб олганман [9].