1Ниҳоят, вақти келиб,
2Ўзинг билан ҳалол ҳайвонларнинг урғочи ва эркагидан етти жуфт, ҳаром ҳайвонларнинг
3Қушларнинг ҳар бир туридан — эркаги ва урғочисидан ҳам етти жуфт танлаб ол, токи бутун ер юзида бу жонзотларнинг турлари сақланиб қолсин.
4Етти кундан кейин, мен ер юзига қирқ кечаю қирқ кундуз давомида ёмғир ёғдираман. Ўзим яратган ҳар бир тирик нарсани ер юзидан йўқ қиламан.”
5Нуҳ ҳаммасини Худо амр этгандай қилди.
6Ер юзини тўфон босганда, Нуҳ 600 ёшда эди.
7Нуҳ билан бирга ўғиллари, хотини, келинлари тўфондан омон қолиш учун кеманинг ичига кирдилар.
8Ҳалол ва ҳаром ҳайвонлардан, қушлардан, ерда судралиб юрувчи жониворлардан, ҳашаротлардан ҳар бири
9— эркак ва урғочиси жуфт–жуфт бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди. Зотан, Худо Нуҳга шундай амр қилган эди.
10Етти кундан кейин ер юзини тўфон боса бошлади.
11Нуҳ 600 ёшга кирганда, иккинчи ойнинг ўн еттинчи куни ер остидаги булоқлар отилиб чиқди
12
14Улар билан бирга ёввойи ҳайвонлардан, чорвадан, ерда судралиб юрувчи ҳамма жонивор ва ҳашаротлардан, қушлардан — ҳаммасининг ҳар бир туридан кемага кирди.
15Бу тирик жонзотлар иккита–иккитадан бўлиб Нуҳ билан бирга кемага кирди.
16Худо Нуҳга амр қилгандай, ҳамма жониворларнинг эркак ва урғочиси кемага кириб бўлгач,
17Ер юзида қирқ кун давомида тўфон бўлиб, сув ерни кўмди, кемани ердан юқори кўтарди.
18Сув ер устида тобора кўпайиб борар, кема сув юзида сузарди.
19Сув ер юзида шунчалик тўлиб–тошдики, баланд тоғлар ҳам кўмилиб кетди.
20Сув тоғлардан ўн беш тирсак
21Ер юзида юрган жамики жонзот — қушлар, чорва, ёввойи ҳайвонлар, уймалашиб юрган жониворлар, инсон зоти нобуд бўлди.
22Қуруқ ер устида яшаб турган ҳамма тирик жонзот нобуд бўлди.
23Ер юзидаги ҳар қандай жонзотни — инсонларни, ҳайвонларни, судралиб юрувчи жониворларни, ҳашаротларни, қушларни Худо йўқ қилиб юборди, ҳаммаси ер юзидан қирилиб кетди. Фақат Нуҳ ва у билан бирга кемада бўлганларгина тирик қолдилар, холос.
24Сув 150 кун давомида ер юзини қоплаб турди.