Ибтидо 9:1-29 UZV2013 - Bible AI

1Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига марҳамат қилиб, уларга деди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдиринглар.

2Ер юзидаги жамики ҳайвонлар, осмондаги ҳамма қушлар, ерда судралиб юрувчи жонивор ва ҳашаротларнинг ҳаммаси, денгиздаги ҳамма балиқлар сизлардан қўрқиб, ҳуркадиган бўлади. Буларнинг ҳаммаси устидан сизлар ҳукмрон бўласизлар.

3Ўтни ва сабзавотларни сизларга емиш қилиб берганим сингари, ҳамма тирик жонзотларни ҳам сизлар учун емиш қилиб бераман.

4Лекин этни қони билан емайсизлар. Қонда жон бўлгани учун, Мен буни тақиқлайман.

5Қотиллик жазоланади. Инсоннинг жонини олган инсондан Мен хун талаб қиламан, инсонни ўлдирган ҳар қандай ҳайвон ўлдирилиши лозим.

6Кимки инсон қонини тўкса, Унинг қонини ҳам инсон тўкур. Зеро, инсон зотини Мен, Худо, Яратгандир Ўз суратимда.

7Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзида тўлиб–тошиб, тобора ортиб боринглар.”

8Худо Нуҳ билан унинг ўғилларига яна гапирди:

9“Мен энди сизлар билан ва сизларнинг авлодингиз билан аҳд қиламан.

10Сизлар билан кемадан чиққан ҳамма тирик жонзотлар — қушлар, чорва, ер юзида яшовчи ҳамма жониворлар билан ҳам аҳд қиламан.

11Сизлар билан қатъий аҳд қиламан: бундан буён барча жонзот тўфон туфайли қирилиб кетмайди, ер юзини қириб битирадиган тўфон бошқа ҳеч қачон бўлмайди, деб ваъда бераман.

12Сизлар билан, жамики тирик жонзотлар билан қилаётган абадий аҳдимнинг аломати шу бўлади:

13Мен булутлар орасида Ўз камалагимни [1] ҳосил қиламан. Бу камалак Менинг олам аҳли билан қилган аҳдимнинг аломати бўлади.

14Мен булутларни ер устига олиб келганимда, камалак булутлар орасида кўриниб туради.

15Ана ўшанда Мен Ўзим билан сизлар ва ҳамма тирик жонзотлар ўртасида қилган аҳдимни ёдимда тутаман. Тўфон энди ҳеч қачон жамики жонзотларни йўқ қилмайди.

16Камалак булутлар орасида турганда, Мен камалакни кўриб, ер юзидаги тирик жонзотлар билан Ўзим қилган абадий аҳдимни ёдимда тутаман.”

17Худо яна Нуҳга деди: “Ер юзидаги жамики тирик жонзотлар билан Мен қилаётган аҳднинг аломати ана шудир.”

18Нуҳнинг кемадан чиққан ўғиллари Сом, Хом ва Ёфас эдилар. Кейинроқ Хом ўғил кўриб, исмини Канъон қўйди.

19Нуҳнинг учала ўғлидан эса бутун ер юзидаги халқлар тарқалди.

20Тўфондан кейин Нуҳ деҳқон бўлди ва илк бор токзор барпо қилди.

21Бир куни у ўзи тайёрлаган майдан ичди. Маст бўлиб, чодирида яланғоч ётган эди,

22Канъоннинг отаси Хом отасининг яланғоч ётганини кўрди ва ташқарига чиқиб, акаларига айтди [2].

23Сом билан Ёфас бир кийимни олиб, елкаларига ташладилар. Орқалари билан чодирга кириб, оталарининг яланғоч танасини кўрмаслик учун, юзларини тескари ўгириб, унинг устини кийим билан ёпиб қўйдилар.

24Нуҳ ўзига келгач, кенжа ўғлининг қилмишини билди.

25Шунда Нуҳ деди:
Қулларнинг ҳам қули бўлсин акаларига [4]!”

25“Канъон [3] лаънати бўлсин!

26Нуҳ яна деди:

26 “Сомнинг Худоси Эгамизга Ҳамду санолар бўлсин. Канъон Сомга қул бўлсин!

27Худо Ёфасга мўл ер берсин [5], Унинг насли Сомнинг Халқи билан яшасин! Канъон Ёфасга қул бўлсин!”

28Нуҳ тўфондан кейин 350 йил яшади.

29У 950 ёшида оламдан ўтди.