3Қиёмат куни келганда, сиз нима қиласиз? Узоқдан бало келганда, нима қиласиз? Ёрдам сўраб кимга қочиб борасиз?! Бойлигингизни қаерга олиб кетасиз?!
4Йўқ, асир бўлиб йиқилиб қоласиз, Ё жасадлар тагида қолиб кетасиз. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган.
11Не қилган бўлсам Самария ва унинг санамларини, Шундай қиламан Қуддусу унинг бутларини.’”
12Аммо Сион тоғида ва Қуддусда Раббий ҳамма ишларини тугатиб бўлганда, шундай дейди: “Оссурия шоҳи билан унинг такаббурлиги, киборларча боқишлари натижасига қараб, ҳисоб–китоб қиламан.
13Оссурия шоҳи шундай деган эди: Донолигим билан қилдим, ахир, идроклиман. Халқларнинг чегарасини йўқ қилдим, Уларнинг хазиналарини ўлжа қилиб олдим. Қудратли шоҳларини тахтдан улоқтирдим.
15Болта мақтанарми уни ишлатганга?! Арра ўзини мақтайдими уни қўлга олганга?! Калтак ушлаганни калтакнинг ўзи кўтарадими?! Ҳасса ўзини ушлаганни кўтарадими?!
16Шу боис Сарвари Олам — Раббий Оғир хасталикни юборар паҳлавонларингиз орасига. Улар авжда экан, баданидан ўт чиқади, Улар гўё лов–лов этиб ёнади.
17Шунда Исроилнинг нури ёлқин бўлади, Исроил халқининг муқаддас Худоси олов бўлади. Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини Бир кунда ямлаб ютади.
18Унинг ўрмонларининг фахри Ва унумдор далалари Оғир хасталикка йўлиққан инсондай, Тамомила хароб бўлади.
19Шунчалик оз қоларки ўрмонидаги дарахтлар, Ҳаттоки ёш бола ҳам уларни санай олади.
20Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб хонадонининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига [4], Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг муқаддас Худоси — Эгамга.
22Эй Исроил, сенинг халқинг Денгиз қумидай кўп бўлган бўлса ҳам, Энди улардан бор–йўғи саноқли одамлар қайтади. Зеро, “Қирғин бўлсин”, дея қарор қилинган, Худо одил ҳукмни Ўз халқининг бошига солади.
23Шубҳасиз, бутун ер юзида қиёмат бўлади, зотан, Сарвари Олам — Раббий шундай қарор қилган.
24[24-25] Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус [6] аҳли! Мисрликлар каби Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман.
26Ҳа, Мидиёнларни Орив қоясида шундай қирган эдим [7]. Ҳассамни кўтариб, Миср лашкарини денгизда ғарқ қилдим [8]. Энди худди шундай қилиб, Мен, Сарвари Олам, уларга қарши қамчимни кўтараман.
27Ўша куни Оссуриянинг юкини елкангиздан улоқтираман. Унинг бўйинтуруғи бўйнингиздан олиб ташланади. Ҳа, бўйинтуруқ йўқ қилинади, чунки сизлар кучга тўлдингиз [9].”