1Ўша куни сен айтасан: “Сенга шукр айтаман, эй Эгам, Мендан ғазабланган эдинг, Ғазабинг босилди, эй Эгам, Менга Сен тасалли берасан!”
2Сен яна айтасан: “Ҳа, Худо нажотимдир, Қўрқмасман, У менинг умидимдир. Эгам [1] менинг куч–қудратимдир [2], У менинг қутқарувчимдир.”
3Шод бўлиб, Нажот чашмасидан сув оласиз.
4Ўша куни айтасиз: “Шукроналар айтайлик Эгамизга. Сажда қилайлик Унга! Қилган буюк ишларини Халқлар орасида овоза қилайлик, Номи юксалганини ёдга солайлик!”
5Ҳамдлар айтинг Эгамизга! Бутун ер юзида бўлган овоза Унинг қилган ажойиб ишлари!