5Келаётир улар узоқ ерлардан, Ҳа, осмон гумбазининг бир бурчидан. Эгам ва Унинг ғазаб қуроллари Қириб юборади бутун ер юзини.
6Фарёд қил, Эгамизнинг куни яқин! Ҳа, Қодир Худо кулфат юборади!
7Ҳамма қўллардан дармон кетади, Ҳар бир инсон ваҳимага тушади.
8Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар.
9Мана, келаётир Эгамизнинг куни! Аланга олаётир ғазабу қаҳр, даҳшат. Вайронага айлантирар ер юзини, Ер юзидан қириб ташлар гуноҳкорларни.
10Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой нурини сочмайди.
11Эгам айтар: “Олам билан ҳисоб–китоб қиламан қабиҳлиги учун, Фосиқлар билан уларнинг гуноҳи учун, Манманларнинг киборлигига чек қўяман, Такаббурларни димоғдорлиги учун ерга ураман.