5Тахт ўрнатилар садоқат ила. Тахтда ўтирар ҳақиқатгўй бир ҳукмдор. Бу ҳукмдор Довуд хонадонидан келиб чиқар. У адолатпарвар, одиллик билан ҳукм чиқарар.
6Ҳа, эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини, Унинг киборлиги, чиройи, бойлигини! Нақадар мағрурдир у! Аммо буларнинг ҳаммаси ёлғон!
7Энди Мўаб фарёд чексин, Ҳамма Мўаб учун нола қилсин. Ҳа, ўша Хир–Харасот [3] майизларини Қўмсаб, аза тутасиз.
8Мана, ҳолдан тойди Хашбон далалари, Сивмо узумзорлари ҳам. Халқларнинг ҳукмдорлари эзган Сивмонинг узум бошларини. Улар Язиргача етиб бордилар, Улар саҳрода кезиб юрдилар. Новдалари бир вақтлар ўсиб кетиб, Денгиздан ҳам ошиб ўтди.
9Шу боис Язир йиғлаганда, мен ҳам йиғлайман, Эй Сивмо узумзорлари! Кўз ёшларим ила сизларни шалаббо қиламан, Эй Хашбон, Элалей шаҳарлари! Ахир, ёзги ҳосилингиз барҳам топди, Дон ҳосили пайтидаги ўйин–кулгилар тўхтади.
10Шодлик, хурсандчиликка Барҳам берилган боғларда, Узумзорларда қўшиқ айтилмас, Шодлик қийқириқлари кўтарилмас. Узум сиқиш чуқурларида Ишлайдиган ҳеч ким қолмас. Шодлик қийқириқларини Худо бостирди.