4Ўша куни Ёқуб наслининг шуҳрати йўқолади, Танаси озиб–тўзиб кетади.
5Мана, ўроқчилар бошоқларни ўриб олади, Ўз қўллари билан дон ҳосилини йиғиштириб олади. Ўша далаларда терилган буғдой бошоқларидай Рафа сойлигида [3] Ёқуб наслидан ҳам оз қолади.
6Ҳа, зайтун дарахти қоқилганда Дарахт учида икки–уч мева қолгандай, Ҳосилдор шохчаларда тўрт–беш мева қолгандай Ўша бошоқларда бир–икки дон қолади”, — деб башорат қилар Исроил халқининг Худоси — Эгамиз.
7Ўша куни ҳар одам Яратганга қарайди, уларнинг кўзлари Исроил халқининг муқаддас Худосини кўради.
8Инсон қурбонгоҳларга, қўлларининг ижодига қарамайди, ўз қўли билан ясаган нарсалар — Ашерага[4] аталган устунларни, тутатқи қурбонгоҳларини кўрмайди.
9Ўша куни мустаҳкам шаҳарлари ўрмонлардаги ташландиқ жойларга ўхшаб қолади. Одамлар ташлаб кетган қир тепаликлар каби бўлади. Исроил халқи дастидан бу шаҳарлар харобазорга айланади.
10Ахир, сен нажоткоринг Худони унутдинг, Паноҳ бўладиган Қоянгни эсламадинг. Мана, сен ёқимли ўсимликлар экасан, Бегона кўчатларни ўтқазасан.
12Қаранг, халқларнинг кўплигини! Улар денгиз каби гувиллайди! Лашкарларнинг ҳайқириғи Тўлқинлар товушидай баланддир.
13Аммо Эгам уларга танбеҳ беради, Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади. Улар узоқларга қочиб қолади. Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади, Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади.
14Оқшом пайти! Қаранглар, кулфат! Тонг отмасдан улар йўқ бўлиб кетади. Бизни талайдиганларнинг қисмати шундай бўлади, Биздан тортиб олганларга мана шу насиб қилади.