Ишаё 18:1-7 UZV2013 - Bible AI

1Ҳолингга вой! Эй Ҳабашистон [1] дарёлари ортидаги Қанотлар гувиллашига тўлган юрт! [2]

2Нил дарёси орқали хабарчиларини жўнатадиган, Денгиз орқали папирус кемаларини юборадиган юрт! Сенинг ҳолингга вой! Боринглар, эй чаққон хабарчилар, Баланд бўйли, тиниқ терили халққа, Узоқдан ҳам, яқиндан ҳам қўрқинчли бўлган халққа, Кучли, забт этувчи халққа, Юртида дарёлари бор халққа.

3Эй олам аҳли, юрт халқи! Тоғларда байроқ кўтарилганда, кўрасиз, Бурғу чалинганда, эшитасиз.

4Мана, Эгам менга шундай демоқда: “Қоқ тушда куйдирай, деган ёрқин қуёш нури каби, Ҳосил мавсумида осмонни босай, деган қора булут каби Энди жим бўлиб, Ўз масканимдан кузатиб тураман.”

5Ҳосил йиғилмасдан олдин, ғунча очилганда, Узум пишиб етилай деганда Эгам новдаларни ток қайчи ила кесади, Куртакларни эса узиб ташлайди.

6Уларнинг ҳаммаси қолиб кетади Тоғлардаги йиртқич қушларга, Даштдаги ёввойи ҳайвонларга. Улар ем бўлади ёзда йиртқич қушларга, Қишда ёввойи ҳайвонларга.

7Ўша пайтда ҳадялар келтирар Сарвари Оламга Баланд бўйли, тиниқ терили Ҳабаш халқи, Узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам қўрқадиган халқ, Кучли, забт этувчи халқ, Юртида дарёлари бўлган халқ. Ҳа, бу халқ ҳадялар келтирар Сион тоғига Сарвари Оламга аталган жойга.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
div>