Ишаё 20:1-6 UZV2013 - Bible AI

1Оссурия шоҳи Саргон ўз лашкарбошисини Ашдод шаҳрига юборди. Лашкарбоши келиб Ашдодни қўлга олди [1].

2Ўша пайтда Омиз ўғли Ишаёга Эгамиз шундай деди: Ишаё айтилганларни қилди. У яланғоч, ялангоёқ юрадиган бўлди.

2— Қани, эгнингдаги қанорни [2] еч, оёқларингдаги чориқларингни еч.

3Шунда Эгамиз деди:

3— Қулим Ишаё уч йил яланғоч, ялангоёқ юргани Миср ва Ҳабашистон [3] тўғрисида белги ва нишона бўлди.

4Оссурия шоҳи Миср асирларини, Ҳабашистон тутқунларини, ёшу қарисини яланғоч, ялангоёқ, уятли жойлари очиқ ҳолда ҳайдаб кетади. Миср шарманда бўлади.

5Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади.

6Ўша куни қирғоқдаги юртнинг аҳолиси [4] шундай деб айтади: “Биз ишонганларнинг аҳволини кўриб қўйинг. Улар бизга ёрдам бериб Оссурия шоҳининг қўлидан қутқаради, деб юрардик. Энди қандай қутуларканмиз?!”

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
div>