2Мана, Раббийнинг кучли бир баҳодири бор [2]. У селга, вайрон келтирадиган қуюнга ўхшайди. Ювиб кетадиган, тошқин жалаларга ўхшайди. Ўз қўллари билан у Эфрайимни яксон қилади.
3Эҳ, Эфрайим маст–аластларининг улуғворлик тожи! Ана энди оёқ остида топталади!
4Серҳосил водийдаги унумдор шаҳар эди! Энди уларнинг шуҳрати гуллар каби сўнади. Улар илк пишган анжирларга ўхшайди, Пишган заҳоти юлиниб, ютиб юборилади.
5Ўша куни Сарвари ОламЎзининг халқидан қолганлари учун Шуҳрат тожию ажойиб гулчамбар бўлади.
6Ҳукм курсисида ўтирганларга У адолат руҳини беради. Дарвозадан душманга зарба берадиганга У жасорат манбаи бўлади.
7Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли, Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради. Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади, Май дастидан улар йўлларидан адашади, Ўткир ичимликдан гандираклаб юради. Улар ваҳий кўрганларида хато қилади, Қиладиган ҳукмларида адашади.
8Уларнинг дастурхони қусуққа тўла, Бирорта ҳам тоза жой йўқ.
10Ҳа, улар тушунарсиз гаплар, Мазмунсиз сўзлар [3] эшитадилар. Озгина у ерда, озгина бу ерда.
11Худо бу халққа бегона тилларда, Тушунарсиз тилда [4] гапиради.
12Уларга шундай деган: “Мана, ором! Чарчаганларга дам беринг. Мана шу роҳат, ахир.” Аммо улар эшитишдан бош тортди.
13Эгам сўзи улар учун тушунарсиз гаплар, Мазмунсиз сўзлардай бўлади. Озгина у ерда, озгина бу ерда. Шундай қилиб, юрай деганингизда Орқага йиқилиб, яраланасиз, Тузоққа тушиб, олиб кетиласиз.
14Шу боис Эгамдан келган бу хабарни эшитинг, Эй Қуддусдаги масхарабоз ҳукмдорлар!
15Сизлар шундай дедингиз: “Биз Ўлим билан аҳд қилганмиз, Ўликлар диёри [5] ила битим тузганмиз. Даҳшатли офат келиб бошимизга тушмайди. Ахир, ёлғонни паноҳ қилиб олганмиз, Сохталикни чодир қилиб олганмиз.”
16Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Мана, Мен жойлаштиряпман Қуддусда [6]Синалган бир тошни, пойдевор тошини. Бу қадрли тамал тоши [7], ишончли пойдевордир. Ҳа, унга таянганлар ҳеч қачон умидсиз бўлмайди.
17Мен адолат билан ҳукм қиламан, Тўғрилик ўлчовим бўлади. Сохта паноҳингизни дўл ювиб кетади, Чодирингизни селлар ювиб кетади.
18Ўлим билан тузган аҳдингиз бекор бўлади, Ўликлар диёри ила қилган битимингиз барбод бўлади. Даҳшатли офат юртдан ўтаётганда, Сизлар ер билан яксон бўласиз.
19Ҳа, ҳар тонгда, туну кун Ўша тўфон сизни ювиб кетади.”
19Эшитганингизни англаб етганингизда, Бу хабар ғоят катта хавфдан дарак беради:
21Перазим тоғидагидай [9]Ўз ишимни қилай, деб Эгам қўзғалади. Гивон водийсидагидай [10] У ғазабга минади. Ҳа, У Ўзининг ажойиб ишини қилади. Унинг ишлари ҳайратда қолдиради.
22Масхаралашни бас қилинг энди, Бўлмаса занжирларингиз яна оғирлашади. Сарвари Олам — Раббий менга: “Бутун юртни вайрон қиламан”, деб айтди.