5Лекин уларнинг ҳаммаси шарманда бўлади, Ахир, Миср уларнинг халқига ёрдам бермайди. Ҳеч қандай мадад, фойда йўқ, Улар шарманда бўлиб, таъна тагида қолади.”
6Нагав чўлидаги ҳайвонлар ҳақида башорат:
6Эшагу туяларга хазиналарини ортиб, Мисрга олиб кетмоқда. Ваҳимали саҳро бўйлаб секин Миср томон бормоқда. Улар бормоқдалар шерлару заҳарли илонлар Яшайдиган саҳро бўйлаб. Аммо Миср уларга ёрдам бермайди.
7Миср берган мадад бекор, фойдасиз, Шу боис Мен Мисрни “Жим ўтирган Раҳоб [2]”, деб атайман.
8Эгам айтар: “Энди бор, сўзларимни бир лавҳага ёзиб, Бу халқ учун китоб қилиб бер. Бу келгуси вақтлар учун бўлсин, Ёзилганлар то абад бўлсин.”
17Қаранглар, халқингиздан беш–олтитаси қолмагунча Бир кишининг таҳдиди мингтангизни қочиради. Беш кишининг таҳдиди сизларни қочиради. Аммо қолганлар тепаликдаги байроқ дастасидай бўлади. Улар тоғ чўққисидаги байроқ каби ишора бўлади.”
18Шунинг учун Эгам кутмоқда, Сизларга шафқат кўрсатай, деб. Мана У қўзғалмоқда, Ўз меҳрини кўрсатай, деб. Ахир, Эгам адолатли Худодир. Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир.
19Эй Қуддусда макон қилган Сион халқи! Сизлар энди йиғламайсизлар. Фарёдингизни эшитиб, Эгам албатта марҳамат кўрсатади. Овозингизни эшитиб, жавоб беради.
20Раббий сизларга кулфатни нон қилиб, қайғуни сув қилиб берса ҳам, энди Ўша Устозингиз Ўзини яширмайди. Сизлар ўз кўзларингиз билан Уни кўрасизлар.
21Сизлар ўнгга ёки чапга бурилганингизда, шундай овозни эшитасизлар: “Мана йўл, шу йўлдан юринглар.”
22Кейин ҳамма кумуш бутлар, олтин тасвирларингизни йўқ қилиб ташлайсиз. Сиз ўша нарсаларни ифлос латта–путтадай улоқтириб ташлайсиз. “Эй, даф бўл кўзимдан!” дейсиз ўша нарсаларга.
23Эгам ерга эккан уруғингизга ёмғир беради. Ердан келадиган озиқ–овқат мўл, баракали бўлади. Ўша куни чорвангиз кенг яйловларда ўтлайди.
24Тупроққа ишлов берган ҳўкиз, эшаклар энг яхши емни ейдилар.
25Ўша куни, душманларингиз ўлдирилган, миноралар қулаган куни ҳар бир тоғдан, ҳар бир тепаликдан ирмоқ оқиб тушади.
26Ой қуёшга ўхшаб нур сочади. Қуёш эса етти баробар кўпроқ нур беради, етти кунлик ёруғлигини сочади. Эгам Ўз халқининг яраларини боғлаб, Ўзи келтирган жароҳатларга шифо берган кун шундай бўлади.
27Ана, Эгамизнинг Ўзи узоқдан келмоқда, Қалин булут ичида [3], ғазабга миниб келмоқда. Лаблари ғазабга тўла, Тили — ямламай ютадиган оловдай.
28Унинг нафаси бўйингача келадиган Тошқин дарёга ўхшар, У халқларни ҳалокат элагида элайди. У элатларнинг оғзига сувлуқ солади–да, Уларни йўлдан адаштиради.
30Эгамиз Ўз улуғвор овозини эшиттиради. Ҳа, қўлининг зарбаси оғирдир. Унинг кучли ғазаби, ямламай ютай деган оловга ўхшайди. Ҳа, Унинг ғазаби бўрону довул, момақалдироқ кабидир.
31Эгамиз ҳассаси билан Оссурияни уради. Ўз овози билан уни даҳшатга туширади.
32Эгамиз қайта–қайта Оссурияни доира ва арфа садолари остида ҳассаси билан жазолайди. Эгамиз Ўз қўлининг зарби билан жанг қилиб, улар билан уришади.
33Тофат [6] аллақачон тайёрланган. Ҳа, у ҳатто Оссурия шоҳи учун ҳам тайёр турибди. Бу кенг чуқурда алангаю ўтин мўл–кўл. У ерда Эгамизнинг нафаси вулқондан чиққан олов каби ёндиради.