1Ҳолингизга вой! Эй Мисрдан ёрдам сўраб бораётганлар! Ҳолингизга вой! Эй отларга ишонаётганлар! Улар жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Унга юз бурмадилар.
2Ахир, Эгам ҳам доно. У кулфат олиб келади. Сўзларини У қайтиб олмайди, Фосиқларнинг хонадонига қарши қўзғалади, Бадкирдорларга ёрдам берганларга қарши туради.
3Мисрликлар Худо эмас, инсонлардир, Уларнинг отлари руҳ эмас, танадир. Эгам уларга қарши қўл кўтарганда, Мададкор қоқилади, Мададга зор йиқилади. Иккови биргаликда ҳалок бўлади.
4Ҳа, Эгам менга айтмоқда: “Кучли шер қўйни бўғизлаганда, Чўпонлар шовқин–суронига эътибор бермас, Уларга ҳатто назар ҳам ташламас. Шу сингари, Мен, Сарвари Олам, Сион тоғи, ўша тепаликда Жанг қилишга келаман.
5Ўз ини устида учаётган қуш каби, Мен, Сарвари Олам, Қуддусни қўриқлайман. Мен Қуддусни қўриқлаб, озод қиламан, Ҳимоя қилиб, нажот бераман.”
7Ҳа, ўша куни ҳар бирингиз олтин бутлар ва кумуш тасвирларни рад этасиз. Уларни гуноҳкор қўлларингиз билан ясаган эдингиз.
8Оссурия вайрон бўлади, аммо инсоннинг қиличидан эмас. Худонинг қиличи Оссурияликларни уради. Оссурияликлар ваҳимага тушиб қочадилар. Кучли, ёш йигитларини қул қилиб олиб кетадилар.