5Эгамиз юксалгандир. Ҳа, Унинг маскани юксакда. Тўлдиргандир У Қуддусни [2] адолату солиҳлик ила.
6Эй Қуддус, У кунларингиз тинчлигини маҳкам тутади, Унинг Ўзи нажот, илм–маърифат, доноликнинг бой манбаидир. Эгамиздан қўрқиш сизларнинг хазинангиздир.
14“Орамизда ким ямламай ютадиган олов билан тура олади? Орамиздаги ким ёниб битмас аланга ёнида қола олади?” дея Қуддусда гуноҳкорлар ваҳимага тушди, Нопокларни қўрқув эгаллаб олди.
15Мана, қаранг солиҳ яшаётганларга! Улар тўғри гапни гапиради, Тамагирлик фойдасидан юз ўгиради, Пора олишдан қўлларини тияди. Қотилларнинг фитналарига қўшилмайди, Кўзларини ёвузлик жалб қила олмайди.
17Мана, кўзларингиз улуғвор шоҳни, Кенг ёйилган юртни кўради.
18Шунда ўтмишдаги қўрқувни эслаб, дейсиз: “Қани экан ўша бош лашкарбоши? Қани ўша ўлжаларни ўлчаган одам? Қани энди минораларни санаганлар?”
19Сизлар тилларини тушунмайдиган, Гапларини англамайдиган, Ўша такаббур халқни энди кўрмайсиз!
20Мана, қаранг Қуддусга! Байрамларимиз шаҳрига боқинг. Ўз кўзларингиз билан Сионни, Ўша осуда масканни кўрасиз. Бу чодир ҳеч қачон кўчмайди, Унинг қозиқлари сурилмайди, Биронта арқони узилмайди.
21Ҳа, у ерда қудратли Эгамиз бизнинг шоҳимиз бўлади, У ерда кенг дарёлару ирмоқлар бўлади. Эшкакли уруш кемалари кечиб ўта олмайди, Елканли жанг кемалари ҳам у ерда суза олмайди.
22Ахир, Эгамиз ҳукмронлик қилади, Унинг Ўзи қонун–қоидани ўрнатади. Эгамиз бизнинг шоҳимиздир, Унинг Ўзи бизга нажот беради.
23Кемангизнинг мачтаси мустаҳкам эмас, Унинг арқонлари заифлашган, Унинг елкани ёйилмайди [7]. Сўнг мўл–кўл ўлжа бўлинади, Ҳатто чўлоқ ҳам ўлжага шерик бўлади.