4Қўрқоқ юракларга шундай деб айтгин: “Дадил бўлинг, қўрқманг! Мана, Худойингиз! Қасос келмоқда илоҳий интиқом ила, Унинг Ўзи сизларга нажот беради.”
5Ўша пайтда кўрларнинг кўзлари очилади, Карларнинг қулоқлари эса эшитади.
6Чўлоқ ҳам оҳудай сакрайди, Соқов тил шодликдан ҳайқиради. Мана, ахир, саҳрода сув шариллаб оқмоқда, Чўл жойлар эса ирмоқларга тўла.
7Қизиб ётган қум ҳовузга айланади, Қақраган ер қайнаётган булоқ бўлади. Олдин чиябўрилар яшаган масканларда Энди майса, қамиш, папируслар ўсади.
8Ўша ердан катта йўл ўтади, Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади. Нопоклар у йўлга қадам босмайди, Бу йўл мана шу йўлдан юрадиганларникидир. Бу йўлдан юрадиганлар, Ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди [2].
9Ўша ерда шер бўлмайди. Йиртқич ҳайвон юрмайди. Улар бу ерда топилмайди. Ҳа, фақат нажот топганлар ўша ерда юради.
10Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга [3] киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади.