2Ҳизқиё бош вазир Элияқимга, котиб Шавна ва оқсоқол руҳонийларга, қанорга ўранинглар, деди–да, уларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбар олдига юборди.
3Улар Ишаёга шундай дедилар:
3— Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, танбеҳ эшитяпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз кўзи ёриётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.
4Балки Оссурия мулозимининг сўзларини Эганг Худо эшитар. Барҳаёт Худони таҳқирласин, деб Оссурия шоҳи ўзининг мулозимини юборибди. Балки Эганг Худо эшитиб, бу сўзлар учун уни жазолар. Энди юртда қолган халқ учун илтижо қил.”
6— Шоҳингизга шу гапларни етказинглар: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Оссурия шоҳининг қуллари Мени ҳақоратлаб айтган сўзларидан қўрқма.
7Мен Оссурия шоҳига бир руҳ юбораман. Шоҳ бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.’”
8Оссурия шоҳи Санхаривнинг Лахиш шаҳридан [2] кетганини шоҳнинг мулозими эшитди. Кейин у ҳам қайтиб кетди. Шоҳни Либна шаҳрига қарши уришаётган ерида топди.
9Санхарив: “Ҳабашистон [3] шоҳи Тирхоқо сен билан уруш қилгани отланди”, деган бир хабарни эшитди. У бу гапни эшитиб, Яҳудо шоҳи Ҳизқиёга элчилар орқали шу гапни етказди:
10“Умид қилган Худойинг, ‘Қуддус Оссурия шоҳига таслим бўлмайди’, деб сени алдамасин.
11Мана, ўзинг эшитгансан–ку! Оссурия шоҳлари ҳамма юртларни ер билан яксон қилган. Энди сен қутуламан, деб ўйлаяпсанми?!
16“Эй икки каруб орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан.
17Эй Эгамиз! Қулоқ солиб, эшит. Эй Эгамиз, кўзларингни очиб, қара. Санхаривнинг ҳамма айтганларини, у барҳаёт Худони қандай ҳақоратлаганини билиб қўй.
18Эй Эгамиз! Биз биламизки, Оссурия шоҳлари ҳамма халқларни ва уларнинг юртларини вайрон қилганлар.
19Ўша халқларнинг худоларини оловда ёқиб, йўқ қилганлар. Чунки ўша нарсалар худолар эмас, балки инсон қўли билан ёғочдан, тошдан ясалган нарсалар эди.
20Эй Эгамиз Худо! Энди Сен бизни Санхаривнинг қўлидан қутқаргин. Токи бутун ер юзидаги шоҳликлар билсин, Сен танҳо Эгамизсан! [4]”
21Омиз ўғли Ишаё Ҳизқиёга шундай хабар юборди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз айтмоқда: ‘Оссурия шоҳи Санхарив ҳақида қилган илтижоларингни эшитдим.’
22Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: Устингдан кулади. Гўзал Сион орқангдан масхара қилади, Бошини чайқайди.
26Эшитмаганмисан, эй Санхарив, Анча олдин мўлжаллаб қўйган эдим, Буни азалдан режа қилган эдим. Энди амалга оширдим. Қалъаларни вайронага айлантирсин, деб Мен сенга куч бердим.
28Сени ҳар томондан биламан, эй Санхарив! Қачон урушга чиқиб, Уйингга қачон қайтишингни ҳам биламан. Биламан: Мендан ғазабдасан.
29Мендан қаттиқ ғазабдасан. Манманлигинг қулоғимга етиб келди. Энди мен бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни ўтказаман [9]. Келган йўлингдан сени қайтариб олиб кетаман.’
30Эй Ҳизқиё, мана булар сен учун нишона бўлади: бу йил ўз–ўзидан ердан ўсиб чиққанларни тановул қиласиз. Иккинчи йил биринчисининг ўрнидан ўсиб чиққанини ейсизлар. Учинчи йил эса уруғ экиб, ҳосил ўрасиз. Узумзорлар барпо қилиб, мевасин тановул қиласиз.
31Яҳудо халқининг қутулиб қолганлари яна илдиз отади, юқорида мева беради.
32Халқнинг қолгани Қуддусдан, қутулганлари Сион тоғидан келади. Сарвари Олам Ўз ғайрати билан буни амалга оширади.
33Оссурия шоҳи тўғрисида Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Санхарив бу шаҳарга киролмайди, ўқлар отолмайди. Қалқони билан шаҳарга яқинлашмайди, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдирмайди [10].
34Келган йўлидан қайтиб кетади, шаҳарга кирмайди, — деб айтмоқда Эгамиз.
35— Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим, қулим Довуднинг ҳақи–ҳурмати бу шаҳарни ҳимоя қилиб, сақлайман.’”