1Ўша кунлари Ҳизқиё қаттиқ касал бўлиб қолди. Омиз ўғли Ишаё унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Тайёргарлигингни кўриб қўявер, тузалмайсан энди, ўласан.’”
2Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди:
3“Эй Эгам! Эсла! Доимо содиқлик ва бутун қалбим билан ҳузурингда юрдим! Кўз ўнгингда ўша яхши ишларни қилдим.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади.
4Шундан кейин Ишаёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди:
5“Бориб, Ҳизқиёга шундай деб айт: ‘Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: «Илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Умрингни яна ўн беш йилга узайтираман.
6Ўзингни ва бу шаҳарни Оссурия шоҳининг қўлидан халос қиламан. Ҳа, бу шаҳарни ҳимоя қиламан.