Ишаё 4:1-6 UZV2013 - Bible AI

1Ўша куни етти аёл бир эркакни тутиб олиб, шундай дейди: “Ўз нонимизни еймиз, Ўз кийимимизни киямиз. Шармандалигимиздан бизни қутқаринг, Бизни сизники, деб билишса бўлди.”

2Ўша куни Исроилдаги омон қолганларга Юртнинг ҳосили ифтихор, улуғворлик бўлади. Ҳа, Эгамнинг новдаси кўркам, улуғвор бўлади.

3Қуддусда омон қолганлар, Ўша Сион шаҳрида қолганлар Муқаддас”, деб аталади. Улар Қуддусда ҳаёт китобига ёзилган.

4Адолат руҳи, оташ руҳи ила Раббий ювиб ташлайди Қуддус халқининг ҳаром–харишини, Поклайди Сионнинг қон доғларини.

5Жамоа узра кундузи булутни, Тунлари тутунни, ёруғ алангани [1] Эгам барпо қилади бутун Сион тоғида [2]. Ҳа, ҳашамат узра Эгам Ўзи соябон бўлади.

6У соя, кўланка бўлади кундузи иссиқдан, Паноҳ, бошпана бўлади бўрону ёмғирдан.

© Муқаддас Китоб Таржима қилиш Институти
iv>