7Менга тегишли бўлганларни Ўз шуҳратим ҳақи яратдим, Ўзим ижод қилиб, уларни бино қилдим.”
8Ўша халқни озод қилгин. Кўзи бор, аммо кўр бўлган, Қулоғи бор, аммо кар бўлган Ўша халқни озод қилгин.
9Жамики элатлар бирга йиғилди. Қани, халқлар келиб қўшилсин. Уларнинг орасидан ким буни айтиб беради?! Ўтиб кетган нарсаларни ким бизга билдиради?! Гувоҳларини чақириб, ҳақлигини исботласин, Бошқалар эшитиб: “Бу тўғри”, деб айтсин.
10Эгамиз шундай айтмоқда: “Сизлар менинг шоҳидимсизлар, Сизлар менинг қулимсизлар. Мени билсин, Менга ишонсин, деб Танҳо Худо Мен эканлигимни билсин, деб Сизларни танладим. Мендан олдин бирон худо бўлмаган, Мендан кейин ҳам бўлмайди.
11Мен Эгангизман! Ёлғиз Мен Эгангизман, Мендан бошқа қутқарувчи йўқ.
23Куйдириладиган қурбонлик қилиб, Қўйларингни Менга олиб келмадинг. Қилган қурбонликларинг билан Мени улуғламадинг. Дон назрларини оғир юк қилмадим–ку! Тутатқилар сўраб, сени чарчатмадим–ку!
24Менга хушбўй ҳидли қамиш сотиб олмадинг. Қурбонликлар ёғи билан Мени тўйдирмадинг. Эвоҳ, гуноҳларинг билан Менга юк бўлдинг, Айбларинг билан Мени чарчатдинг.