1
2Мен, Эганг, сени яратганман, она қорнида сенга шакл берганман.
3Чанқоқ ерга Мен сув бераман,
4Улар оқар сув бўйидаги тол дарахти каби,
5Бири: «Мен Эгамникиман», деб айтади,
6Исроилнинг Шоҳи, унинг Қутқарувчиси,
7Ким Менга ўхшайди? Қани, гапирсин–чи!
8Ваҳимага тушманг, қўрқманг!
9Бут ясайдиганларнинг ҳаммаси ҳеч нарсадайдир. Хуш кўрган бутлари ҳеч фойда келтирмайди. Ўша бутларнинг гувоҳлари кўр, жоҳилдир. Шунинг учун улар шарманда бўлиб қолади!
10Ахир, ким фойдасиз худоларнинг тасвирларини ясайди!
11Ҳали ўша бутпараст дўстларнинг ҳаммаси шарманда бўлади. Бут тайёрловчиларга қаранг. Улар ҳам оддий одамлар–ку! Қани, ҳаммаси тўплансин! Улар қўрқувга тушиб, биргаликда шармандаю шармисор бўлади.
12Бут ясайдиган темирчи асбобини олади. Буюмни кўмир чўғи устида қиздиради. Болғаси билан уни ясайди. Қўлининг кучи билан ишлайди. Қорни очиб, ҳолдан тояди. Ташналикдан силласи қурийди.
13Дурадгор ип билан ёғочни ўлчайди. Хоҳлаган шаклини чизиб олиб, ранда билан ишлов беради. Уни инсон шаклида ясайди. Унга инсон чиройини беради–да, саждагоҳга ўрнатади.
14Ўрмонда сарв, эман дарахтларини танлайди. У ўзи учун садр дарахтларидан кесиб олади. Ёки қарағай дарахтини ўтқазади. Ёмғир эса ўша дарахтни ўстиради.
15Кейин булар одамга ўтин бўлади. Одам ёғочнинг баъзиларини олиб исинади. Баъзиларини эса ёқиб, нон ёпади. Яна ўзига худо ҳам ясаб, унга сажда қилади. Бут ясаб, унга мук тушиб, таъзим қилади!
16У ўтинларнинг ярмини ёқади. Оловда гўшт пишириб, қорнини тўйдиради. Исиниб бўлгач: ‘Оҳ, оҳ, исиниб олдим, оловнинг тафтидан жоним ором оляпти’, — дейди.
17Ёғочнинг қолганидан эса худосини, ўзининг бутини ясайди. ‘Мени ўзинг қутқар, ахир, сен менинг худойимсан!’ деб бутга ибодат қилади, мук тушиб сажда этади.
18Улар ҳеч нарсани билмайдилар, тушунмайдилар. Кўзларию юракларида тўсиқ бор, улар кўрмайди, тушунмайди.
19Бирортаси ҳам ўйлаб кўрмайди. ‘Ўтиннинг бир қисмини ёқдим. Оловида нон ёпдим, гўшт пишириб едим. Энди қолганидан жирканч нарса ясайманми?! Ёғоч ғўласига таъзим қиламанми?!’ — деб айтишга ақл–идрок йўқ.
20Эҳ, кул ейдиганлар! Алданган қалби уни адаштиради. У ўз жонини қутқара олмайди. ‘Қўлимдаги шу нарса сохта–ку!’ — деб ўзига айтмайди.
21
22
23
24Қутқарувчингиз, онангиз қорнида сизга шакл берган
25Фолбинларнинг аломатларини беҳудага чиқараман,
26Ўз қулимнинг башоратини ижро этаман,
27Чуқур сувларга шундай дейман:
28Шоҳ Куруш