5Менинг нажотим ўз йўлига чиқди, Мен ғалаба қозонадиган вақт яқинлашмоқда. Халқлар орасида қўлим ила адолат ўрнатаман, Денгиз ортидаги юртлар Менга умид боғлайди, Улар қўлимнинг қудратидан умид қилади.
6Кўзларингизни самоларга қаратинг, Пастга, ер юзига назар солинг. Самолар тутун каби йўқолади, Замин кийим каби тўзиб битади. Замин аҳли чивиндай ўлиб кетади, Менинг нажотим эса то абад бўлади, Менинг ғалаба бекор қилинмайди.
7Эй таълимотимни қалбига жо қилганлар, Сизлар нима тўғри эканлигини биласизлар. Менга қулоқ солинг! Инсон ҳақоратларидан қўрқманглар, Уларнинг таҳқирларидан хафа бўлманглар.
8Куя кийимни, қурт жунни еб битиргандай Улар ҳам йўқ бўлиб кетади. Менинг ғалаба эса абадий бўлади, Нажотим насллар бўйи давом этади.”
10Сен эмасмидинг денгизни қуритган, Ғоят тубсизликдаги сувларни қуритган?! Ўзимга тегишли бўлганлар ўтсин, деб Денгиз тубини йўл қилган Сен эмасмидинг?!
11Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Қўшиқ айтиб Қуддусга келади. Абадий шодлик уларнинг бошида тож бўлади. Улар шодлик, севинчга етишади, Қайғу, надомат улардан узоққа қочади.
19Бошингга қўш фалокат келди, Ким сенга тасалли беради?! Атрофингда талончилигу ҳалокат, очлигу қилич, Ким сени юпата олади?! [6]
20Ҳар бир кўча бошида Ўғилларинг сулайиб ётибди. Улар тўрга тушган кийиклар кабидир. Эгангиз бор қаҳр–ғазабию Ўз танбеҳи билан Уларни шу аҳволга солди.
22Ўз халқини ҳимоя қиладиган Худойингиз, Эгангиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, сенинг қўлингдан Гандираклатадиган косани олдим. Энди ғазабим косасидан бошқа ичмайсан.
23Уни сенга азоб берганлар қўлига бераман. Улар сенга: ‘Ерга ёт, устингдан Босиб ўтайлик’, деган эди. Елкаларинг уларга ер каби бўлди. Сен ўзинг йўлдай бўлдинг, Улар устингдан босиб ўтди.”