1Эгамиз шундай айтмоқда: “Адолатни ҳимоя қилинг, Тўғри ишларни қилинг. Зотан, нажотим яқинда келади, Адолатим тез орада зоҳир бўлади.
2Шаббат кунини таҳқирламай, Унга риоя қиладиган инсон бахтлидир! Ҳар қандай ёвузликдан қўлини тийиб, Барқарор бўлган инсон бахтлидир!”
3Бегона халқдан бўла туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаган одам: “Эгамиз мени албатта Ўз халқидан ажратади”, деб айтмасин. Бичилган эркак ҳам: “Мен қуриган дарахтман”, деб айтмасин.
4Зотан, Эгамиз ўша эркакларга шундай айтмоқда: “Шаббат кунига риоя қилинг. Мени мамнун қиладиганларни танланг. Менинг аҳдимга содиқ бўлинг.
5Шунда сизларга уйимда Ўғилу қизларимникидан ҳам кўра, Яхшироқ ном, хотира бераман. Бу ном йўқолмайдиган, абадий бир ном бўлади.”
6Эгамизни севиб, хизмат қиладиган, Шаббат кунига риоя этадиган, Эгамизнинг аҳдига содиқ бўлган, Бегона халқдан бўлиб туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаганларга Эгамиз шундай демоқда:
7“Мен сизларни муқаддас тоғимга [1] олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликларуназрларингизҚурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим, барча халқларнинг Ибодат уйи, деб аталади.”
8Тарқалиб кетган Исроил халқини йиғадиган Эгамиз Раббий айтмоқда: “Уйимда йиғилганлар ёнига Мен яна бошқаларни йиғиб келаман.”